Выборы президента Узбекистана — 2023 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.05.2023
Ўзбекистон президенти сайлови — 2023
Ўзбекистонда муддатидан илгари президенти сайлови 2023 йил 9 июль куни бўлиб ўтади.

МСК муддатидан илгари президент сайловига тайёргарлик кўришни бошлади

© Sputnik / Рамиз БахтияровЗдание ЦИК Узбекистана
Здание ЦИК Узбекистана  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.05.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда 9 июль куни муддатидан аввал президент сайлови бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 8 май — Sputnik. Марказий сайлов комиссияси (МСК) қонунда белгиланган талаблардан келиб чиқиб муддатидан илгариги Ўзбекистон президенти сайловини ўтказиш бўйича тайёргарлик ишларини бошлади. Бу ҳақда МСК матбуот хизмати хабар қилди.
8 май куни Шавкат Мирзиёев "Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси президенти сайловини тайинлаш тўғрисида"ги фармонини имзолади. Унга кўра, Конституциянинг 110 ва 128-моддалари ҳамда Сайлов кодексининг 66-моддасига асосан 9 июль кунига муддатидан илгари президент сайлови тайинланди.
Қайд этилишича, шу муносабат билан 10 май куни соат 11:00 да Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтади. Унда муддатидан илгари президентлик сайлови бўйича сайлов кампанияси бошланиши эълон қилинади.
Бундан ташқари, сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир тадбирларни амалга ошириш муддатларини белгилаш масалалари кўриб чиқилади.
Янгиликлар лентаси
0