https://sputniknews.uz/20230510/siyosiy-partiya-prezidentlik-nomzod-34796025.html
Сиёсий партиялар президентликка номзод кўрсатадиган сана маълум қилинди
Сиёсий партиялар президентликка номзод кўрсатадиган сана маълум қилинди
Sputnik Ўзбекистон
МСК: Сиёсий партиялар 17 май 1 июнь оралиғидаги даврда президентликка номзод кўрсатишади. Уларни рўйхатга олиш 6 июнь куни якунланади. 10.05.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-05-10T11:34+0500
2023-05-10T11:34+0500
2023-05-10T12:42+0500
ўзбекистон президенти сайлови — 2023
сиёсат
ўзбекистон
сайловлар
ўзбекистонда президент сайлови
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/18/21059807_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_f0c3d8016c3834741ea932b1ce9d0d75.jpg
ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. Сиёсий партиялар 17 май 1 июнь оралиғидаги даврда президентликка номзод кўрсатишлари керак. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси (МСК) раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоров маълум қилди. Қайд этилишича, сиёсий партиялар 15 майгача сайловда иштирок этиш учун МСКга ҳужжатлар тақдим этиши керак. Сиёсий партиялар томонидан президентликка номзодни рўйхатга олиш ҳақидаги ҳужжатларни МСКга тақдим этиш 2 июнда якунланади.Қайд этилишича, округ сайлов комиссиялари 21 майгача, сиёсий партиялар эса 8 июнгача молиялаштирилади.Маълумот учун, ҳозирда Ўзбекистонда 5 та сиёсий партия, хусусан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” Демократик партияси, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси (ЎзЛиДеП), Ўзбекистон Халқ демократик партияси, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ва Ўзбекистон экологик партияси бор.
https://sputniknews.uz/20230508/ozbekiston-muddatidan-ilgari-prezident-saylovi-34743684.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/18/21059807_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_35121f65b5d0e9bae520f6daecd557cb.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, ўзбекистон, сайловлар, ўзбекистонда президент сайлови
сиёсат, ўзбекистон, сайловлар, ўзбекистонда президент сайлови
Сиёсий партиялар президентликка номзод кўрсатадиган сана маълум қилинди
11:34 10.05.2023 (янгиланди: 12:42 10.05.2023) МСК: Сиёсий партиялар 17 май 1 июнь оралиғидаги даврда президентликка номзод кўрсатишади. Уларни рўйхатга олиш 6 июнь куни якунланади.
ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. Сиёсий партиялар 17 май 1 июнь оралиғидаги даврда президентликка номзод кўрсатишлари керак. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси (МСК) раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоров маълум қилди.
Қайд этилишича, сиёсий партиялар 15 майгача сайловда иштирок этиш учун МСКга ҳужжатлар тақдим этиши керак.
Сиёсий партиялар томонидан президентликка номзодни рўйхатга олиш ҳақидаги ҳужжатларни МСКга тақдим этиш 2 июнда якунланади.
"Сиёсий партиялар 17 май 1 июнь оралиғидаги даврда президентликка номзод кўрсатишади. Уларни рўйхатга олиш 6 июнь куни якунланади", - дейди Қўчқоров.
Қайд этилишича, округ сайлов комиссиялари 21 майгача, сиёсий партиялар эса 8 июнгача молиялаштирилади.
Маълумот учун, ҳозирда Ўзбекистонда 5 та сиёсий партия, хусусан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” Демократик партияси, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси (ЎзЛиДеП), Ўзбекистон Халқ демократик партияси, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ва Ўзбекистон экологик партияси бор.