Выборы президента Узбекистана — 2023 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.05.2023
Ўзбекистон президенти сайлови — 2023
Ўзбекистонда муддатидан илгари президенти сайлови 2023 йил 9 июль куни бўлиб ўтади.

Ўзбекистонда муддатидан илгари президент сайлови бўйича кампания бошланди

© Sputnik / Рамиз БахтияровЗдание ЦИК Узбекистана
Здание ЦИК Узбекистана  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.05.2023
Oбуна бўлиш
9 июль куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон президенти сайлови учун сайлов кампанияси 10 майдан бошланади.
ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. Бугундан муддатидан илгари Ўзбекистон президенти сайлови бўйича сайлов кампанияси бошланди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси (МСК) томонидан ўтказилаётган мажлисда маълум қилинди.
Мажлисда сайлов кампаниясини эълон қилиш ва сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича Календарь режани тасдиқлаш масаласи кўриб чиқилмоқда.

"9 июль куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон президенти сайлови учун сайлов кампанияси 10 майдан бошланади", - дейилади мажлисда.

МСК раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоровнинг сўзларига кўра, сайловни ўтказиш билан боғлиқ қонунчиликда белгиланган тадбирлар босқичма-босқич амалга оширилади. Шу мақсадда мажлисда сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича Календарь режаси тасдиқланмоқда.

"Сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш иккита асосий қисмдан иборат. Биринчи қисми бу сайловнинг ташкилий ва маъмурий масалалари, сайлов ташкилотчилари фаолиятини мувофиқлаштириш, сайловчиларнинг сайлов ҳуқуқини таъминлаш овоз беришни ташкил этиш. Иккинчи қисми сайловда сиёсий партиялар, президентликка номзодлар иштироки ва ҳуқуқларини таъминлашдан иборат", - дейди Қўчқоров.

Мазкур календарь режада тадбирлар ва уларни амалга ошириш муддатлари белгиланди. Хусусан, Календарь режага мувофиқ сайлов жараёнининг 7 та йўналиши бўйича 51 та тадбир назарда тутилди.
Сайловчиларни рўйхатини аниқлаштириш ва уларга ўзгартириш киритиш тадбирлари ҳам кўзда тутилган. Бу жараён 4 июлда тўхтатилади.
Янгиликлар лентаси
0