Выборы президента Узбекистана — 2023 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.05.2023
Ўзбекистон президенти сайлови — 2023
Ўзбекистонда муддатидан илгари президенти сайлови 2023 йил 9 июль куни бўлиб ўтади.

Адолат партиясидан президентликка номзод маъқулланди

© Сенат Олий Мажлиса Республики УзбекистанРобахон Махмудова
Робахон Махмудова  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.05.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президентлигига учинчи номзод номи маълум бўлди. “Адолат” социал-демократик партияси ўз номзодини илгари сурди.
ТОШКЕНТ, 12 май — Sputnik. Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан Робахон Маҳмудова номзоди президентликка номзод сифатида партиянинг Қурултойида кўриб чиқиш учун маъқулланди.
2023 йил 12 май куни Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Марказий Кенгашининг навбатдан ташқари пленуми бўлиб ўтди.
Пленумда Ўзбекистон “Адолат” СДПдан Ўзбекистон президентлигига номзод этиб Маҳмудова Робахон Анваровнани кўрсатиш масаласини партиянинг навбатдаги Қурултойи муҳокамасига киритиш бўйича қарор қабул қилинди.
Маълумот учун, Робахон Маҳмудова 1958 йилда Фарғонада туғилган. Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят суди раиси вазифасида ишлаган. 2020 йил январигача Ўзбекистон президентининг Фарғона вилояти Халқ қабулхонаси мудири лавозимида фаолият кўрсатган.
Аввалроқ Экопартиядан Абдушукур Ҳамзаев, Халқ демократик партиясидан Улуғбек Иноятов президентликка номзод сифатида кўрсатилган эди.
Маълумот учун, ҳозирда Ўзбекистонда 5 та сиёсий партия, хусусан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” Демократик партияси, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси (ЎзЛиДеП), Ўзбекистон Халқ демократик партияси, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ва Ўзбекистон экологик партияси бор.
Янгиликлар лентаси
0