Выборы президента Узбекистана — 2023 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.05.2023
Ўзбекистон президенти сайлови — 2023
Ўзбекистонда муддатидан илгари президенти сайлови 2023 йил 9 июль куни бўлиб ўтади.

Улуғбек Иноятов — биография

© Фото: НДПУУлугбек Иноятов
Улугбек Иноятов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.05.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти сайловида Ўзбекистон Халқ демократик партияси номзоди Улуғбек Иноятовнинг таржима ҳоли.
Иноятов Улуғбек Илясович 1962 йил 6 августда Тошкент шаҳрида туғилган. Миллати – ўзбек. Олий маълумотли, 1985 йили Тошкент политехника институтини, 1998 йили Тошкент молия институтини тамомлаган. Муҳандис-иқтисодчи, педагогика фанлари доктори, профессор.
2006 йилда "Шуҳрат" медали билан тақдирланган.
Меҳнат фаолияти:
Меҳнат фаолиятини 1985 йил Тошкент политехника институтида ўқитувчи лавозимидан бошлаган.
1993-1999 йилларда Тошкент архитектура қурилиш институтида декан ўринбосари, декан лавозимларида ишлаган.
1999-2003 йиллар давомида Тошкент молия ва иқтисодиёт коллежи директори лавозимида ишлаган.
2006 йилдан Тошкент молия ва иқтисодиёт коллежи директори,
2011 йилдан Тошкент давлат педагогика университети ректори,
2013 йилдан халқ таълими вазири,
2018 йилдан Наманган давлат университети ректори сифатида фаолият юритган.
Иноятов 2019 йилдан Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раиси ҳамда 2020 йилдан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари лавозимида ишлаб келмоқда.
Иноятов 100 дан ортиқ илмий ишларнинг муаллифи ҳисобланади. Бундан ташқари, унинг таклифи асосида таълим сифатини ошириш, ёшларни юқори технологиялар бўйича касбга тайёрлаш соҳасида Германия, Россия каби давлатларнинг илғор тажрибасини мамлакатимизда қўллашга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Иноятов оилали, икки нафар фарзанди бор.
Янгиликлар лентаси
0