https://sputniknews.uz/20230607/saylovoldi-tashviqot-prezident-saylov-nomzod-35769332.html
Бугундан президентликка номзодларнинг сайловолди ташвиқоти бошланди — у қандай ўтади?
Бугундан президентликка номзодларнинг сайловолди ташвиқоти бошланди — у қандай ўтади?
Sputnik Ўзбекистон
Сайловолди ташвиқоти сайлов куни ва овоз беришга бир кун қолганида тўхтатилади.
2023-06-07T08:54+0500
2023-06-07T08:54+0500
2023-06-07T12:07+0500
ўзбекистон президенти сайлови — 2023
сиёсат
ўзбекистон
ўзбекистонда президент сайлови
сайловлар
партия
ўзбекистон халқ демократик партияси
ўзбекистон либерал-демократик партияси (ўзлидеп)
“адолат” социал-демократик партияси
ўзбекистон экологик партияси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/730/41/7304129_0:320:3072:2048_1920x0_80_0_0_0b10604d5e10e8206e4402d9b68a8c68.jpg
ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Бугундан президентликка илгари сурилган номзодларнинг сайловолди ташвиқоти бошланади. Мазкур жараён сайлов куни ва овоз беришга бир кун қолганида тўхтатилади.Сайловолди ташвиқоти — сайлов кампанияси даврида амалга ошириладиган ва сайловчиларни номзодни ёки сиёсий партияни ёқлаб овоз беришга ундашга қаратилган фаолиятдир.Ўзбекистонда ташвиқотни сайловчиларга бепул ёки имтиёзли шартларда товарлар бериш, хизматлар кўрсатиш, шунингдек пул маблағлари тўлаш билан қўшиб олиб бориш тақиқланади.Нотўғри ахборотни, шунингдек номзодларнинг шаъни ва қадр-қимматига путур етказадиган маълумотларни тарқатиш тақиқланади.Қуйидагиларнинг сайловолди ташвиқотини олиб бориши тақиқланади:Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг мансабдор шахсларига ўз мансаб ва хизмат мавқеидан сайловолди ташвиқоти вақтида ҳар қандай сиёсий партиянинг ёки номзоднинг фойдасига ёхуд унга қарши фойдаланиши тақиқланади.Ташвиқот қуйидагича олиб борилади:Ташвиқот омма олдида очиқ мунозаралар, баҳслар, матбуот конференциялари, фуқароларнинг йиғилишлари, интервьюлар, оммавий ахборот воситаларида чиқишлар, роликларни жойлаштириш шаклида олиб борилиши мумкин.Ташвиқот оммавий ахборот воситалари, телекоммуникация тармоқлари, шунингдек Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали, босма, кўргазмали, аудиовизуал, плакатлар, варақалар ва бошқа материалларни чиқариш ҳамда тарқатиш орқали, сайловчилар билан учрашувлар ўтказиш орқали амалга оширилади.Шунингдек, ташвиқот олиб борилаётганда давлат оммавий ахборот воситаларидан фойдаланишда ҳажмига кўра бир хил бўлган эфир вақтини ва нашр майдонини бепул бериш йўли билан тенг шароитлар таъминланади.Давлат ОАВда ҳақ эвазига ҳам эфир вақти ёки нашр майдони ажратилиши мумкин. Нодавлат оммавий ахборот воситаларида қонунчиликка мувофиқ эфир вақти ёки нашр майдони ажратилиши мумкин.Номзодларга сайловчилар билан учрашувлар ўтказиш учун жойлар бепул ажратиладиДавлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат бирлашмалари, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари учрашувлар ўтказиш учун жиҳозланган хоналарни бепул ажратиши, зарур маълумот ва ахборот материалларини олишда ёрдам кўрсатиши шарт.Номзод ёки унинг ишончли вакили бошқа номзод ёки унинг ишончли вакили билан биргаликда сайловчилар билан учрашувлар ўтказишга ёхуд бошқа номзод томонидан ташкил этилган сайловчилар билан учрашувларда иштирок этишга ҳақли.Эслатиб ўтамиз, Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистонда муддатидан илгари президент сайловида иштирок этиш учун Халқ демократик партиясидан Улуғбек Илёсович Иноятовни, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партиясидан Шавкат Миромонович Мирзиёевни, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан Робахон Анваровна Маҳмудовани ҳамда Ўзбекистон Экологик партиясидан Абдушукур Худойқулович Ҳамзаевни номзод сифатида рўйхатга олган.Шунингдек, Улуғбек Иноятовнинг 15 нафар, Шавкат Мирзиёевнинг 14 нафар, Робахон Маҳмудова ҳамда Абдушукур Ҳамзаевнинг 15 нафардан ишончли вакиллари ҳам рўйхатга олинди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/730/41/7304129_1040:674:2873:2048_1920x0_80_0_0_f6270df00e82fd8e6609bdb56a1d750e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сайловолди ташвиқоти сиёсий партиялар номзодлар оав плакатлар сайлов кодекси улуғбек иноятовни шавкат мирзиёев, робахон маҳмудова абдушукур ҳамзаев ўзбекистон президент сайлови 2023
сайловолди ташвиқоти сиёсий партиялар номзодлар оав плакатлар сайлов кодекси улуғбек иноятовни шавкат мирзиёев, робахон маҳмудова абдушукур ҳамзаев ўзбекистон президент сайлови 2023
Бугундан президентликка номзодларнинг сайловолди ташвиқоти бошланди — у қандай ўтади?
08:54 07.06.2023 (янгиланди: 12:07 07.06.2023) Сайловолди ташвиқоти сайлов куни ва овоз беришга бир кун қолганида тўхтатилади.
ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Бугундан президентликка илгари сурилган номзодларнинг сайловолди ташвиқоти бошланади. Мазкур жараён сайлов куни ва овоз беришга бир кун қолганида тўхтатилади.
Сайловолди ташвиқоти — сайлов кампанияси даврида амалга ошириладиган ва сайловчиларни номзодни ёки сиёсий партияни ёқлаб овоз беришга ундашга қаратилган фаолиятдир.
Ўзбекистонда ташвиқотни сайловчиларга бепул ёки имтиёзли шартларда товарлар бериш, хизматлар кўрсатиш, шунингдек пул маблағлари тўлаш билан қўшиб олиб бориш тақиқланади.
Нотўғри ахборотни, шунингдек номзодларнинг шаъни ва қадр-қимматига путур етказадиган маълумотларни тарқатиш тақиқланади.
Қуйидагиларнинг сайловолди ташвиқотини олиб бориши тақиқланади:
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг;
Қуролли Кучлар ҳарбий хизматчиларининг, Давлат хавфсизлик хизмати, бошқа ҳарбийлаштирилган бўлинмалар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг, судьяларнинг;
сайлов комиссиялари аъзоларининг;
диний ташкилотлар профессионал хизматчиларининг.
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг мансабдор шахсларига ўз мансаб ва хизмат мавқеидан сайловолди ташвиқоти вақтида ҳар қандай сиёсий партиянинг ёки номзоднинг фойдасига ёхуд унга қарши фойдаланиши тақиқланади.
Ташвиқот қуйидагича олиб борилади:
Номзоднинг дастури ва (ёки) сайловолди платформаси тўғрисидаги ахборотни номзодни ёқлаб овоз беришга даъват этган ҳолда тарқатиш;
номзод тўғрисидаги ахборотни уни ёқлаб овоз беришга даъват этган ҳолда тарқатиш.
Ташвиқот омма олдида очиқ мунозаралар, баҳслар, матбуот конференциялари, фуқароларнинг йиғилишлари, интервьюлар, оммавий ахборот воситаларида чиқишлар, роликларни жойлаштириш шаклида олиб борилиши мумкин.
Ташвиқот оммавий ахборот воситалари, телекоммуникация тармоқлари, шунингдек Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали, босма, кўргазмали, аудиовизуал, плакатлар, варақалар ва бошқа материалларни чиқариш ҳамда тарқатиш орқали, сайловчилар билан учрашувлар ўтказиш орқали амалга оширилади.
Шунингдек, ташвиқот олиб борилаётганда давлат оммавий ахборот воситаларидан фойдаланишда ҳажмига кўра бир хил бўлган эфир вақтини ва нашр майдонини бепул бериш йўли билан тенг шароитлар таъминланади.
Давлат ОАВда ҳақ эвазига ҳам эфир вақти ёки нашр майдони ажратилиши мумкин. Нодавлат оммавий ахборот воситаларида қонунчиликка мувофиқ эфир вақти ёки нашр майдони ажратилиши мумкин.
Номзодларга сайловчилар билан учрашувлар ўтказиш учун жойлар бепул ажратилади
Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат бирлашмалари, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари учрашувлар ўтказиш учун жиҳозланган хоналарни бепул ажратиши, зарур маълумот ва ахборот материалларини олишда ёрдам кўрсатиши шарт.
Номзод ёки унинг ишончли вакили бошқа номзод ёки унинг ишончли вакили билан биргаликда сайловчилар билан учрашувлар ўтказишга ёхуд бошқа номзод томонидан ташкил этилган сайловчилар билан учрашувларда иштирок этишга ҳақли.
Эслатиб ўтамиз, Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистонда муддатидан илгари президент сайловида иштирок этиш учун Халқ демократик партиясидан
Улуғбек Илёсович Иноятовни, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партиясидан
Шавкат Миромонович Мирзиёевни, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан
Робахон Анваровна Маҳмудовани ҳамда Ўзбекистон Экологик партиясидан
Абдушукур Худойқулович Ҳамзаевни номзод сифатида рўйхатга олган.
Шунингдек, Улуғбек Иноятовнинг 15 нафар, Шавкат Мирзиёевнинг 14 нафар, Робахон Маҳмудова ҳамда Абдушукур Ҳамзаевнинг 15 нафардан ишончли вакиллари ҳам
рўйхатга олинди.