Выборы президента Узбекистана — 2023 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.05.2023
Ўзбекистон президенти сайлови — 2023
Ўзбекистонда муддатидан илгари президенти сайлови 2023 йил 9 июль куни бўлиб ўтади.

“Адолат” СДП Ўзбекистон президентлигига номзод ва унинг сайловолди дастурини тасдиқлади

© Фото: Социал-демократическая партия Узбекистана "Адолат"Робахон Махмудова
Робахон Махмудова - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.05.2023
Oбуна бўлиш
Номзод дастуридан инсон ҳуқуқларини таъминлаш учун янги имкониятлар яратиш, қонунларни тўғридан-тўғри ишлайдиган механизмлар билан қабул қилиш каби устувор вазифалар ўрин олган.
ТОШКЕНТ, 29 май — Sputnik. Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг навбатдан ташқари қурултойида Робахон Маҳмудовани президентликка партиядан номзод сифатида кўрсатиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Шунингдек, қурултойда номзоднинг 9 июль куни бўлажак муддатидан олдинги президент сайловдаги дастури тасдиқланди.
Партия 12 май куни Робахон Маҳмудовани президентликка номзод сифатида кўрсатганди. Кейин партия президент сайловида иштирок этишга ижозат сўраб, Марказий сайлов комиссиясига ҳужжатларни топширди ва унда иштирок этиш учун ижозат олди.

"Номзод сайловолди дастурида Ватанимиз тараққиёти йўлида ҳуқуқий демократик, ижтимоий давлат ва барча учун фаровонлик таъминланган адолатли фуқаролик жамияти қуришнинг социал-демократик моделини таклиф этди", - дейилган хабарда.

Дастурда, хусусан, инсон, унинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари давлат ва жамиятнинг энг юксак қадриятлари эканлиги тан олиниб, жамият ва давлат ҳаётининг барча жабҳаларида ҳар бир инсоннинг фаровон ҳаёт кечириши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, ижтимоий адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш, Ўзбекистоннинг эркинлик, имкониятлар тенглиги, адолатлилик, бирдамлик, ижтимоий ҳимоя ва масъулият тамойиллари ҳукмронлик қиладиган, инсонларнинг кескин табақаланишига йўл қўйилмайдиган кучли ижтимоий давлат сифатида, аҳолининг юқори турмуш даражасига эга ривожланган давлатлар қаторига қўшилишига эришиш каби вазифа ва мақсадларга алоҳида эътибор қаратилган.
Бундан ташқари, халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи эканлиги ҳақидаги конституциявий принцип давлат сиёсатининг устувор йўналиши эканлиги таъкидланиб, халқ ҳокимиятининг ёрқин тимсоли бўлмиш вакиллик демократияси институтининг роли ва аҳамиятини янада ошириш, мамлакат иқтисодиётининг барқарор ривожланишини таъминлаш, жамиятнинг инновацион, интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш ва инсон капиталини ривожлантириш, ҳар бир инсон фаровонлигининг гарови бўлмиш тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш, фуқаролар тотувлиги, миллатлараро ва динлараро бағрикенгликни мустаҳкамлаш, ҳар томонлама мувозанатли, ўзаро манфаатли ва конструктив ташқи сиёсат олиб бориш масалалари кўзда тутилган.
Робахон Маҳмудованинг сайловолди дастури ўнта йўналишдан иборат бўлиб, ҳуқуқий давлат қуриш, ижтимоий адолатни қарор топтириш, миллий иқтисодиётнинг барқарор ўсишини таъминлаш, илм-фан, инновациялар ва таълим соҳасининг барқарор ривожини кафолатлаш, аҳоли саломатлигини кучайтириш, жамият барқарор ривожланишини таъминлаш, экология ва атроф-муҳитга эътиборни кучайтириш, фуқаролик жамияти, аёл ва оиланинг жамиятдаги ўрнини кучайтириш, юксак маънавиятли жамият барпо этиш, тинчликсевар, адолатли ва прогрессив ташқи сиёсат олиб бориш каби вазифалар шулар жумласидандир.
Шунингдек, номзод дастуридан инсон ҳуқуқларини таъминлаш учун янги имкониятлар яратиш, қонунларни тўғридан-тўғри ишлайдиган механизмлар билан қабул қилиш каби устувор вазифалар ўрин олган.
Номзод сайловолди дастурида фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва бу йўналишда тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича “Ижтимоий давлат – 2030” дастурини ишлаб чиқиш, шунингдек, “Тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажми тўғрисида”ги қонун қабул қилиш зарурати каби таклифларни илгари сурди.
Номзод дастурида қишлоқ хўжалиги бўйича ҳам бугунги кунда эътибор қаратиш керак бўлган йўналишлар хусусида таклифлар илгари сурилди. Жумладан, ишлаб чиқаришни илмий асосда ташкил этиш, фан ва амалиётнинг ўзаро уйғунлигини таъминлаш, яқин келажакда Ўзбекистоннинг аграр соҳадаги улкан имкониятларини рўёбга чиқариш, қишлоқ иқтисодиётини инновацион ривожлантириш ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаш кўламини кенгайтириш, соҳани суғурталашнинг янги механизмларини амалга ошириш ҳамда ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, жумладан "Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурталаш тўғрисида"ги қонунни қабул қилиш каби бир қатор таклифларини берди.
Саноат ишлаб чиқариш, йўл инфратузилмасини яхшилаш, йўлсозлик соҳасида бажарилаётган ишларнинг сифати устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш, бу соҳада илмий тадқиқотлар ютуқларидан кенг фойдаланиш ҳамда олимларни рағбатлантириш тизимини йўлга қўйиш каби вазифалар ҳам номзоднинг дастуридан ўрин олган.
Номзод ўз сайловолди дастурида “Рақамли иқтисодиётда аҳоли бандлигини таъминлаш концепцияси – 2030” дастурини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш зарур деб ҳисоблашини қайд этиб ўтди.
Маҳмудова “Кичик саноат зоналари тўғрисида” қонун қабул қилиш ва давлат бюджети даромадлари ва харажатларининг шаффофлигини таъминлаш, бунда барча жараёнларни рақамлаштириш керак деб ҳисоблайди.
Янгиликлар лентаси
0