Выборы президента Узбекистана — 2023 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.05.2023
Ўзбекистон президенти сайлови — 2023
Ўзбекистонда муддатидан илгари президенти сайлови 2023 йил 9 июль куни бўлиб ўтади.

ХДП Ўзбекистон президентлигига номзод ва унинг дастурини тасдиқлади

© Пресс-служба НДПУУлугбек Иноятов
Улугбек Иноятов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.05.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг XIII қурултойи бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 29 май — Sputnik. Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг XIII қурултойида партия етакчиси Улуғбек Иноятовни президентликка номзод сифатида кўрсатиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Шунингдек, қурултойда номзоднинг 9 июль куни бўлажак муддатидан олдинги президент сайловдаги дастури тасдиқланди.
Партия 12 май куни Улуғбек Иноятовни президентликка номзод сифатида кўрсатганди. Кейин партия президент сайловида иштирок этишга ижозат сўраб, Марказий сайлов комиссиясига ҳужжатларни топширди ва унда иштирок этиш учун ижозат олди.
"Номзод дастурида кўзланган асосий мақсад мамлакатимизда ижтимоий адолат, ижтимоий тенглик ва халқ ҳокимиятчилиги мезонларига мос келадиган демократик ижтимоий давлатни барпо этишдир", - дейилган хабарда.
Таъкидланишича, дастурда давлат ва жамиятни ривожлантириш, ҳуқуқлар ва имкониятлар тенглигини таъминлаш, кучли ижтимоий сиёсат юритиш йўналишларида 100 га яқин таклиф ва ташаббуслар илгари сурилмоқда.
Хусусан, ижтимоий давлатчилик пойдевори, барқарор жамият ва фаровон турмуш асоси сифатида кучли ижтимоий сиёсат соҳасида пенсия тизимини такомиллаштириш, “Энг кам истеъмол харажатларини белгилаш тартиби тўғрисида”ги, “Кўп квартирали уйлар ва бошқа кўчмас мулк объектларини улуш қўшган ҳолда қуришда иштирок этиш тўғрисида”ги, “Уй-жой қурилишини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги қонунларни қабул қилиш, тиббий хизматларни рақамлаштириш, мактаблар ўқув дастурларида чет тиллар ва ИТ бўйича ўқув соатларини кескин кўпайтириш, “мактаб солиғи”ни жорий этиш, ижара компенсация тизимини докторантларга нисбатан ҳам жорий этиш, пенционерларнинг ҳаёт даражасини яхшилаш, уларнинг ижтимоий фаоллигини кучайтириш каби ташаббуслар илгари сурилмоқда.
Барқарор тараққиёт ва ижтимоий фаровонлик асоси сифатида ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини шакллантириш мақсадида иқтисодиётда давлатнинг фаол роли ва иштирокини сақлаб қолиш, маҳаллий инвесторларга хорижий инвесторлар билан бир хил имтиёзлар бериш, қимматбаҳо мол-мулк учун солиқ жорий этиш, Интернет, ижтимоий тармоқлар орқали тижорий фаолият, реклама билан шуғулланаётганлар даромадларини солиққа тортиш, якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахслар шуғулланиши мумкин бўлган соҳаларни ҳамда ўзини ўзи банд қилган деб ҳисобланадиган фаолият турлари рўйхатини кенгайтириш каби ташаббуслар ўрин олган.
Қонун устуворлигини, тенглик ва инсон ҳуқуқларини таъминлаш гарови сифатида суд-ҳуқуқ ислоҳотларига ҳам номзод дастурида алоҳида эътибор қаратилган. Ушбу йўналишда вилоят, туман (шаҳар) судлари раисларининг ҳар йили ротация қилиш, одил судловни амалга оширишда ҳакамлар ҳайъати институтини жорий қилиш, соҳавий назорат органлари (инспекциялар) фаолиятини кучайтириш, фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини амалга оширилишида жамоатчилик назорати ва меҳнат инспекциясининг ролини ошириш, тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш йўлакларини хатловдан ўтказиб, светофорлар билан жиҳозлаш бўйича дастур қабул қилиш каби бир қатор янги ва муҳим таклиф-ташаббуслар ўрин олган.
Номзоднинг дастурида ижтимоий тенгликка ва халқ ҳокимиятчилигига асосланган демократик бошқарув тизимини ислоҳ этиш бўйича ижро ҳокимияти томонидан муҳим ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича қарорлар қабул қилишда сиёсий партиялар фракциялари билан маслаҳатлашувлар ўтказиш, айрим давлат функцияларини босқичма-босқич фуқаролик жамияти институтларига ўтказиш, давлат бошқарувида фуқаролик жамияти институтларининг бевосита иштирокини кенгайтириш ҳамда сиёсий партиялар, уларнинг депутатлик бирлашмаларининг ҳуқуқ ва ваколатларини янада кенгайтириш каби таклифлар илгари сурилмоқда.
Дастурда очиқлик ва миллий манфаатлар устуворлигига асосланган конструктив ташқи сиёсат масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилган.
Хусусан, ушбу йўналишда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро ҳужжатларга қўшилиш, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг фаолиятида очиқлик ва ошкораликни таъминлаш ҳамда жамоатчилик назоратини кучайтириш каби таклифлар илгари сурилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0