https://sputniknews.uz/20230511/ekopartiya-prezidentlikka-nomzodini-elon-qildi-34855553.html
Экопартия президентликка номзодини эълон қилди
Экопартия президентликка номзодини эълон қилди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Экологик партияси Ўзбекистон президенти лавозимига номзод этиб Хамзаев Абдушукур Худойкуловични кўрсатмоқчи.
2023-05-11T18:27+0500
2023-05-11T18:27+0500
2023-05-12T11:54+0500
ўзбекистон
партия
ўзбекистон президенти сайлови — 2023
сиёсат
сайловлар
абдушукур ҳамзаев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/0b/34855616_0:116:1024:692_1920x0_80_0_0_bb04bf51b75086ee9fdddb0db98e2579.jpg
ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Экопартия президентликка номзодини эълон қилди. Бу ҳақда Экологик партия Марказий Кенгашининг навбатдан ташқари пленумида маълум қилинди. Бугун Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгашининг навбатдан ташқари пленуми бўлиб ўтди.Унда партия съездини чақириш ва съезд кун тартиби ҳамда съездга делегатлар сайлаш масаласида ҳудудий партия ташкилотлари конференцияларини ўтказиш билан боғлиқ ташкилий чора-тадбирлар кўриб чиқилди.Маълумот учун, Ҳамзаев 1973 йил Сурхондарё вилоятида туғилган. Самарқанд қишлоқ хўжалик институтини ҳамда Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.Меҳнат фаолиятини Узун туманидаги “Намуна” жамоа хўжалигида бўлим агрономлигидан бошлаган. 1996-1999 йилларда Самарқанд қишлоқ хўжалик институти аспирантурасини муваффақиятли тамомлаган. 1999-2017 йиллар давомида Самарқанд қишлоқ хўжалик институтида ассистент, катта ўқитувчи, ўқув ишлар бўйича декан муовини, маънавият ва маърифат масалалари бўйича проректор лавозимларида ишлаган. 2017-2022 йилларда Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти директори сифатида фаолият юритган. 2022 йилдан Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитасининг раиси лавозимида ишлаб келмоқда.Маълумот учун, ҳозирда Ўзбекистонда 5 та сиёсий партия, хусусан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” Демократик партияси, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси (ЎзЛиДеП), Ўзбекистон Халқ демократик партияси, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ва Ўзбекистон экологик партияси бор.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/0b/34855616_0:20:1024:788_1920x0_80_0_0_8c178e8ee63bd4c3a600c3919100be56.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон сайлов экопартия номзод хамзаев абдушукур ҳамзаев президент сайлови 2023 ўзбекистонда сайлов президент номзодлар сайлови қачон президент сайлови ҳақида малумот o‘zbekiston prezident saylovi 2023 o‘zbekistonda saylov prezident nomzodlar saylovi qachon prezident saylovi haqida malumot xamzayev abdushkur nomzod
ўзбекистон сайлов экопартия номзод хамзаев абдушукур ҳамзаев президент сайлови 2023 ўзбекистонда сайлов президент номзодлар сайлови қачон президент сайлови ҳақида малумот o‘zbekiston prezident saylovi 2023 o‘zbekistonda saylov prezident nomzodlar saylovi qachon prezident saylovi haqida malumot xamzayev abdushkur nomzod
Экопартия президентликка номзодини эълон қилди
18:27 11.05.2023 (янгиланди: 11:54 12.05.2023) Ўзбекистон Экологик партияси Ўзбекистон президенти лавозимига номзод этиб Ҳамзаев Абдушукур Худойкуловични кўрсатмоқчи.
ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Экопартия президентликка номзодини эълон қилди. Бу ҳақда Экологик партия Марказий Кенгашининг навбатдан ташқари пленумида
маълум қилинди. Бугун Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгашининг навбатдан ташқари пленуми бўлиб ўтди.
Унда партия съездини чақириш ва съезд кун тартиби ҳамда съездга делегатлар сайлаш масаласида ҳудудий партия ташкилотлари конференцияларини ўтказиш билан боғлиқ ташкилий чора-тадбирлар кўриб чиқилди.
"Пленумда Ўзбекистон Экологик партиясининг бўлажак съездида Ўзбекистон президенти лавозимига номзод этиб партия Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Ҳамзаев Абдушукур Худойкуловични кўрсатиш бўйича қарор қабул қилинди", - дейилади хабарда.
Маълумот учун, Ҳамзаев 1973 йил Сурхондарё вилоятида туғилган. Самарқанд қишлоқ хўжалик институтини ҳамда Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини Узун туманидаги “Намуна” жамоа хўжалигида бўлим агрономлигидан бошлаган.
1996-1999 йилларда Самарқанд қишлоқ хўжалик институти аспирантурасини муваффақиятли тамомлаган. 1999-2017 йиллар давомида Самарқанд қишлоқ хўжалик институтида ассистент, катта ўқитувчи, ўқув ишлар бўйича декан муовини, маънавият ва маърифат масалалари бўйича проректор лавозимларида ишлаган.
2017-2022 йилларда Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти директори сифатида фаолият юритган. 2022 йилдан Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитасининг раиси лавозимида ишлаб келмоқда.
Маълумот учун, ҳозирда Ўзбекистонда 5 та сиёсий партия, хусусан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” Демократик партияси, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси (ЎзЛиДеП), Ўзбекистон Халқ демократик партияси, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ва Ўзбекистон экологик партияси бор.