Выборы президента Узбекистана — 2023 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.05.2023
Ўзбекистон президенти сайлови — 2023
Ўзбекистонда муддатидан илгари президенти сайлови 2023 йил 9 июль куни бўлиб ўтади.

Кимлар президент сайлови куни участкага бормай овоз бериши мумкин?

© Sputnik/Зафар ХалиловСайлов участкаси, архив сурат
Сайлов участкаси, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.06.2023
Oбуна бўлиш
Айрим сайловчилар соғлиғининг ҳолати ёки бошқа сабабларга кўра овоз бериш биносига келмай турган жойида ҳам сайлаши мумкин.
ТОШКЕНТ, 23 июн — Sputnik. Президент сайлови куни айрим сабабларга кўра овоз бериш биносига кела олмаган фуқаролар учун ҳам овоз бериш имконияти яратилади.
Айрим сайловчилар соғлиғининг ҳолатига ёки бошқа сабабларга кўра овоз бериш биносига кела олмаган ҳолларда тегишли участка сайлов комиссияси овоз беришни ушбу сайловчиларнинг илтимосига биноан улар турган жойда ташкил этади.
Жараён қуйидагича амалга оширилади:
тегишли комиссиянинг камида икки нафар аъзоси кўчма сайлов қутиси билан сайловчининг турган жойига юборилади;
улар сайловчининг хоҳиш-иродаси сир сақланишига риоя этилган ҳолда овоз бериш амалга оширилишини таъминлайди;
бу жараёнда кузатувчилар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳам иштирок этишлари мумкин.
Овоз берувчи тегишли участка сайлов комиссиясига мурожаат этишдан олдин, ўзи яшаб турган ҳудуддаги сайлов участкасини аниқлаб олиш керак. Бунинг учун Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида “Сайлов участкасини топиш” хизмати ишга туширилган. Хизматдан фойдаланиб, сайлов участкаси манзили ва рақамини билиб олиш мумкин.
Қуйидаги жойларда ҳам сайлов участкалари тузилиши мумкин:
санаторийлар;
дам олиш уйлари;
касалхоналар;
стационар даволаш муассасалари;
олис ва бориш қийин бўлган ҳудудлардаги фуқаролар турган жойлар;
қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойлари.
Эслатиб ўтамиз, сайлов участкаларида жисмоний имконияти чекланган шахслар учун овоз бериш кабиналари жойлаштирилади, шунингдек, заруратга кўра кўзи ожиз ва заиф кўрувчи овоз берувчи фуқаролар учун оптик лупалар ҳамда ёриткичлар қўйилади.
Эҳтиёждан келиб чиқиб, ногиронлиги бўлган овоз берувчи фуқаролар гавжум яшайдиган ҳудудларда, уларнинг сайлов участкаларига келиб кетишлари учун бепул транспорт қатнови йўлга қўйилади.
Янгиликлар лентаси
0