Выборы президента Узбекистана — 2023 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.05.2023
Ўзбекистон президенти сайлови — 2023
Ўзбекистонда муддатидан илгари президенти сайлови 2023 йил 9 июль куни бўлиб ўтади.

Кўзи ожизлар сайловда қандай иштирок этади?

© Sputnik/Зафар ХалиловОвоз бериш кабинаси, архив сурат
Овоз бериш кабинаси, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.06.2023
Oбуна бўлиш
Брайль алифбоси асосида тайёрланадиган трафарет намунаси тасдиқланди. Ушбу трафаретлар ҳар бир сайлов участкасига етказилади.
ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. Президент сайловига доир сайлов бюллетенини тўлдириш учун Брайль алифбоси асосида тайёрланадиган трафарет намунаси тасдиқланди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссиясининг (МСК) навбатдаги мажлисида маълум қилинди.
Мажлисда сайлов бюллетенини тўлдириш учун Брайль алифбоси асосида тайёрланадиган трафарет намунаси тасдиқланди ва ушбу трафаретлар билан ҳар бир сайлов участкасини таъминлаш чоралари белгиланди.
Қайд этилишича, сайлов участкаларида жисмоний имконияти чекланган шахслар учун овоз бериш кабиналари жойлаштирилади, шунингдек, заруратга кўра кўзи ожиз ва заиф кўрувчи овоз берувчи фуқаролар учун оптик лупалар ҳамда ёриткичлар қўйилади.
Шунингдек, эҳтиёждан келиб чиқиб, ногиронлиги бўлган овоз берувчи фуқаролар гавжум яшайдиган ҳудудларда, уларнинг сайлов участкаларига келиб кетишлари учун бепул транспорт қатнови йўлга қўйилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Марказий сайлов комиссияси 9 июль куни бўлиб ўтадиган муддатидан илгари президент сайлови бюллетени қандай бўлишини маълум қилган эди. Унда президентликка номзодларнинг фамилияси, исми ва отасининг исми сайлов бюллетенига лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбоси тартибида киритилган.
Сайлов бюллетенлари участка сайлов комиссияларига 25 июнгача сайлов участкасидаги сайловчилар умумий сонининг 5 фоизи миқдорида, 6 июлгача эса 95,5 фоизи миқдорида тегишли тилларда тақсимлаган ҳолда етказиб берилиши керак.
Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган президент сайловида муддатидан олдин овоз бериш жараёнлари 28 июнь-5 июль кунлари бўлиб ўтади. Ташқи ишлар вазирлигининг МСКга келиб тушган тақдимномасига асосан 39 та Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида 56 та сайлов участкаси тузилади.
Президентликка Экопартиядан Абдушукур Ҳамзаев, Халқ-демократик партиясидан Улуғбек Иноятов, "Адолат" социал-деморкатик партиясидан Робахон Маҳмудова, Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан (ЎзЛиДеП) Шавкат Мирзиёев номзоди илгари сурилган. Номзодларнинг сайловолди ташвиқоти 7 июндан бошланган.
Янгиликлар лентаси
0