Выборы президента Узбекистана — 2023 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.05.2023
Ўзбекистон президенти сайлови — 2023
Ўзбекистонда муддатидан илгари президенти сайлови 2023 йил 9 июль куни бўлиб ўтади.

Ўзбекистон президенти сайлови бюллетени кўриниши қандай - фото

© Sputnik / Владимир АлексеевСайлов қутиси, архив сурат
Сайлов қутиси, архив сурат  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.06.2023
Oбуна бўлиш
Президентликка номзодларнинг фамилияси сайлов бюллетенига лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбоси тартибида киритилган.
ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси (МСК) 9 июль куни бўлиб ўтадиган муддатидан илгари президент сайлови бюллетени қандай бўлишини кўрсатди.
Президентликка номзодларнинг фамилияси, исми ва отасининг исми сайлов бюллетенига лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбоси тартибида киритилган.
© Пресс-служба ЦИК УзбекистанаЎзбекистон президенти сайлови бюллетени кўриниши намунаси
Образец избирательного бюллетеня на выборах президента Узбекистана в 2023 году. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.06.2023
Ўзбекистон президенти сайлови бюллетени кўриниши намунаси
Сайлов бюллетенлари участка сайлов комиссияларига 25 июнгача сайлов участкасидаги сайловчилар умумий сонининг 5 фоизи миқдорида, 6 июлгача эса 95,5 фоизи миқдорида тегишли тилларда тақсимлаган ҳолда етказиб берилиши керак.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган президент сайловида муддатидан олдин овоз бериш жараёнлари 28 июнь-5 июль кунлари бўлиб ўтади. Ташқи ишлар вазирлигининг МСКга келиб тушган тақдимномасига асосан 39 та Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида 56 та сайлов участкаси тузилади.
Президентликка Экопартиядан Абдушукур Ҳамзаев, Халқ-демократик партиясидан Улуғбек Иноятов, "Адолат" социал-деморкатик партиясидан Робахон Маҳмудова, Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан (ЎзЛиДеП) Шавкат Мирзиёев номзоди илгари сурилган. Номзодларнинг сайловолди ташвиқоти 7 июндан бошланган.
Янгиликлар лентаси
0