Выборы президента Узбекистана — 2023 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.05.2023
Ўзбекистон президенти сайлови — 2023
Ўзбекистонда муддатидан илгари президенти сайлови 2023 йил 9 июль куни бўлиб ўтади.

Шавкат Мирзиёев — биография

© Пресс-служба президента Узбекистана Шавкат Мирзиёев принял президента Исламского банка развития Мухаммада бин Сулеймана аль-Джассира.
 Шавкат Мирзиёев принял президента Исламского банка развития Мухаммада бин Сулеймана аль-Джассира. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.05.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Либерал-демократик партияси муддатидан илгари президент сайловида Шавкат Мирзиёев номзодини кўрсатишини маълум қилди.
Шавкат Мирзиёев Миромонович 1957 йил 24 июлда Жиззах вилоятининг Зомин туманида шифокор оиласида туғилган. Миллати – ўзбек. Олий маълумотли, 1981 йили Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтини тугатган. Муҳандис-механик мутахассислигига эга. Техника фанлари номзоди, доцент.
Меҳнат фаолиятини 1981 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида бошлаб, кичик илмий ходим, катта ўқитувчи, доцент, ўқув ишлари бўйича проректор лавозимларида ишлади.
1990 йили Республика Олий Совети депутатлигига сайланиб, Мандат комиссиясининг раиси сифатида ҳам фаолият кўрсатди.
1992 йилда Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
1996-2001 йилларда Жиззах вилояти ҳокими, 2001-2003 йиллар мобайнида Самарқанд вилояти ҳокими лавозимларида ишлади.
1995-2003 йилларда Олий Мажлис депутати сифатида ҳам фаолият олиб борди.
2003 йилда Ўзбекистон бош вазири этиб тасдиқланди ва ушбу лавозимга яна уч марта – 2005, 2010, 2015 йилларда қайта тасдиқланди.
2016 йил 8 сентябрь куни Ўзбекистон президентининг вазифа ва ваколатларини бажариш вақтинча унинг зиммасига юкланди.
2016 йил 4 декабрь куни бўлиб ўтган президент сайлови якунлари бўйича Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан (ЎзЛиДеП) номзод қилиб кўрсатилган Мирзиёев сайловчиларнинг 88,61 фоиз овози билан президент этиб сайланди.
2016 йил 14 декабрда расман ўз вазифасини бажаришга киришди.
2021 йил 24 октябрь куни бўлиб ўтган навбатдаги президент сайловида Шавкат Мирзиёев сайловчиларнинг 80,12 фоиз овози иккинчи муддатга қайта сайланди.
2021 йил 6 ноябрь куни расман Ўзбекистон президенти вазифасини бажаришга киришди.
Шавкат Мирзиёев оилали, икки қиз, бир ўғли, олти нафар набираси бор. Рафиқаси Зироат Мирзиёева – мутахассислиги бўйича муҳандис-иқтисодчи.
Мирзиёев самарали меҳнати ва халқ фаровонлигини юксалтириш ишига улкан ҳисса қўшгани учун “Меҳнат шуҳрати” ва “Фидокорона хизматлари учун” орденлари билан тақдирланган.
Шунингдек, у Қирғизистоннинг “Данакер” (2017 йил), Қозоғистоннинг биринчи даражали “Дўстлик” (2018 йил), Тожикистоннинг биринчи даражали “Зарринтож” орденлари (2021 йил) билан мукофотланган.
Бундан ташқари, “Туркий дунё тикланишига қўшган улкан ҳиссаси учун” халқаро мукофотига сазовор бўлган (2020 йил).
Осиё журналистлар уюшмаси (AJA) Шавкат Мирзиёевни 2018 йилда “Сиёсат” йўналишида “Осиёда йил одами” деб эълон қилди.
Мирзиёевга 2019 йилда Япониянинг Нагоя университети фахрий доктори унвони берилди.
2022 йилда Россия президенти Владимир Путин Мирзиёевни Александр Невский ордени билан мукофотлади.
Янгиликлар лентаси
0