Ўзбекистон президенти сайлови — 2023

Президент сайловида муддатидан олдин овоз бериш тартиби қандай?

Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган президент сайловида муддатидан олдин овоз бериш 28 июндан бошланади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 июн — Sputnik. Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган президент сайлови куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчилар 28 июнь – 5 июль кунлари муддатидан олдин овоз беришлари мумкин бўлади.
Сайлов участкасини қандай аниқлаш мумкин — қўлланма
Сайлов участкасида муддатидан олдин овоз бериш вақти:
иш кунлари соат 9:00 дан соат 18:00 га қадар;
дам олиш ва байрам кунлари соат 11:00 дан соат 17:00 га қадар.
Муддатидан олдин овоз беришни амалга ошириш учун сайловчи сайлов кунида бўла олмаслигининг сабаблари (таътил, хизмат сафари, хорижга чиқиш ва ҳоказо) кўрсатилган ариза асосида тегишли участка сайлов комиссиясидан сайлов бюллетенини олади.
Сайлов бюллетени
Сайловчи сайлов бюллетенини олганлиги ҳақида тегишли участка комиссиясининг камида икки нафар аъзоси ҳозирлигида сайловчилар рўйхатига имзо қўяди.
Сайлов бюллетени махсус жиҳозланган яширин овоз бериш кабинасида ёки хонасида сайловчи томонидан тўлдирилади.
Овоз бериш участкаси
Сайловчи қарор қабул қилади ва тўлдирилган сайлов бюллетенини ёпиқ конвертда қолдиради, конверт тегишли участка сайлов комиссиясининг сейфида сақланади.
Конвертнинг елимланган жойига участка комиссиясининг икки нафар аъзосининг имзолари қўйилиб, улар комиссиянинг муҳри билан тасдиқланади.
Ўзбекистонда ўтадиган президент сайлови ҳақида сиз беришга уялаётган саволлар — МСК жавоби
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда президент сайлови 9 июль кунига белгиланган. Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган президент сайловида муддатидан олдин овоз бериш жараёнлари 28 июнь-5 июль кунлари бўлиб ўтади. Ташқи ишлар вазирлигининг МСКга келиб тушган тақдимномасига асосан 39 та Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида 56 та сайлов участкаси тузилади.
Президентликка Экопартиядан Абдушукур Ҳамзаев, Халқ-демократик партиясидан Улуғбек Иноятов, "Адолат" социал-деморкатик партиясидан Робахон Маҳмудова, Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан (ЎзЛиДеП) амалдаги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев номзоди илгари сурилган. Номзодларнинг сайловолди ташвиқоти 7 июндан бошланган.