https://sputniknews.uz/20230620/ozbekiston-prezident-saylov-savollar-msk-javob-36111330.html
Ўзбекистонда ўтадиган президент сайлови ҳақида сиз беришга уялаётган саволлар — МСК жавоби
Ўзбекистонда ўтадиган президент сайлови ҳақида сиз беришга уялаётган саволлар — МСК жавоби
Sputnik Ўзбекистон
Sputnik нашри сайловчилар томонидан энг кўп бериладиган саволларга МСК томонидан берилган жавобларни тақдим этади.
2023-06-20T16:19+0500
2023-06-20T16:19+0500
2023-07-05T15:17+0500
ўзбекистон президенти сайлови — 2023
сиёсат
ўзбекистон
ўзбекистонда президент сайлови
сайловлар
марказий сайлов комиссияси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/1d/36410678_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_19dc325de67d6e315d6ab2ba8d2481b2.jpg
1.Фуқаро ўзидан ташқари опа, ака, турмуш ўртоқ, ота-она ёки қўшнисига уларнинг паспорти ёрдамида овоз бериши мумкинми?Ўзбекистон Сайлов кодексининг 5-моддасига мувофиқ сайловда иштирок этувчи ҳар бир фуқаро бир овозга эга.Сайлов кодексининг 52-моддасига кўра овоз бериш биносига келгач, сайловчи участка сайлов комиссиясининг аъзосига ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатади ҳамда сайловчилар рўйхатига имзо қўяди. Шундан кейин унга сайлов бюллетени берилади.Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 14 апрелдаги 1066-сон қарори билан тасдиқланган “Президент сайловини ўтказувчи участка сайлов комиссияларининг фаолияти тартиби тўғрисидаги низом”нинг 62-бандига кўра, бошқа шахс учун овоз бермоқчи бўлган сайловчига сайлов бюллетенини бериш тақиқланади.2. Бўш бюллетен сайлов қутисига ташланса ёки барча номзодлар тенг белгиланса нима бўлади?Сайлов кодексининг 94-моддасига кўра, белгиланмаган намунадаги сайлов бюллетенлари, шунингдек овоз бериш чоғида биттадан ортиқ квадратга “+” ёки “ ” ёхуд "х" белгиси қўйилган ёки битта ҳам квадратга бундай белги қўйилмаган сайлов бюллетенлари ҳақиқий эмас деб топилади.Шунингдек, Сайлов кодексининг 58-моддасига кўра участка сайлов комиссияси овозларни санаб чиқиш жараёнида ҳақиқий эмас деб топилган сайлов бюллетенларини аниқлайди ва санаб чиқади, бу ҳақда якуний баённомага тегишли ёзув киритилади.4.Агар сайлов куни маълумотларим базадан топилмаса, нима қилишим керак ?Сайлов кодексининг 27-моддасига мувофиқ сайлов кунига қадар ёки сайлов куни ўн саккиз ёшга тўлган, рўйхат тузилаётган пайтда мазкур сайлов участкаси ҳудудида доимий ёки вақтинча истиқомат қилаётган фуқароларнинг фамилиялари сайловчилар рўйхатига киритилади.Шунингдек, Сайлов кодексининг 52-моддасига кўра, бирон-бир сабабга кўра сайловчилар рўйхатига фамилияси кирмай қолган сайловчиларнинг фамилиялари сайловчининг шахси, фуқаролиги ва яшаш жойини тасдиқловчи ҳужжат асосида сайловчилар рўйхати иловасига киритилади.5.Сайловчилар рўйхатидаги имзо паспортда кўрсатилган имзо билан бир хил бўлмасачи?Биринчидан, бундай ҳолат амалиётда кузатилмайди. Башарти,шундай ҳолат юз берган тақдирда Сайлов кодексининг 52-моддасига кўра, участка сайлов комиссияси сайловчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатдаги маълумотлар сайловчилар рўйхатига киритилган маълумотлар билан мувофиқ эканлигига ишонч ҳосил қилгач сайловчига овоз бериш бюллетенини беради.6. Паспортсиз ҳам овоз беришим мумкинми?Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 14 апрелдаги 1066-сон қарори билан тасдиқланган “Президент сайловини ўтказувчи участка сайлов комиссияларининг фаолияти тартиби тўғрисидаги низом”нинг 62-бандига мувофиқ овоз бериш учун овоз бериш биносига келгач, сайловчи участка сайлов комиссиясининг аъзосига ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатиши керак.Шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар сирасига паспорт, ID-карта, ҳарбий гувоҳнома, янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси, фуқаролик паспортини йўқотган фуқароларга ички ишлар органлари томонидан берилган вақтинчалик маълумотнома, жазони ўтаб бўлганлик ёки жазодан озод қилинганлик тўғрисидаги маълумотнома киради.7.Муддати ўтган паспорт билан овоз бериш мумкинми?Йўқ. Сайловчи овоз бериш учун шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлардан фойдаланиши мумкин. Шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар сирасига паспорт, ID-карта, ҳарбий гувоҳнома, янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси, фуқаролик паспортини йўқотган фуқароларга ички ишлар органлари томонидан берилган вақтинчалик маълумотнома, жазони ўтаб бўлганлик ёки жазодан озод қилинганлик тўғрисидаги маълумотнома киради.8. Агар овоз бериш куни менинг паспортим паспорт столида бўлсачи (мен уни ўзгартиряпман)?Сайловчи овоз бериш учун шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлардан фойдаланиши, шунингдек сайловчининг паспорти ИИБ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларига тақдим этилган бўлса, ИИБ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари томонидан тақдим этилган вақтинчалик маълумотнома асосида овоз бериши мумкин.9. Сайлов участкасига кечиксам ва у аллақачон ёпилган бўлса, овоз бера оламанми?Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 14 апрелдаги 1066-сон қарори билан тасдиқланган “Президент сайловини ўтказувчи участка сайлов комиссияларининг фаолияти тартиби тўғрисидаги низом”нинг 75-бандига кўра участка сайлов комиссиясининг раиси ёки раис ўринбосари соат 20:00 да овоз бериш тугаганлигини комиссиянинг барча аъзолари, кузатувчилар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳозирлигида эълон қилади. Сайлов участкаси биносида ҳозир бўлган сайловчиларга овоз бериш учун имконият берилади.10. Мен бир нечта номзодга овоз бера оламанми?Сайлов кодексининг 94-моддасига кўра, белгиланмаган намунадаги сайлов бюллетенлари, шунингдек овоз бериш чоғида биттадан ортиқ квадратга “+” ёки “ ” ёхуд "х" белгиси қўйилган ёки битта ҳам квадратга бундай белги қўйилмаган сайлов бюллетенлари ҳақиқий эмас деб топилади. Шунга кўра, сайловчи бир нечта номзодга овоз бера олмайди. Бир сайловчи фақат бир номзодга овоз бериши мумкин.11. Агар мен тасодифан сайлов бюллетенимни бузиб қўйган бўлсам, қандай йўл тутишим керак?Сайлов кодексининг 55-моддасига кўра сайловчи овоз бериш бюллетенини бузиб қўйган тақдирда сайловчининг илтимосига кўра овоз бериш бюллетени янгисига алмаштириб берилиши мумкин. Бузиб қўйилган сайлов бюллетенлари ҳисобга олиниши, бекор қилиниши (юқори чап бурчагини кесиш йўли билан) лозим ва алоҳида сақланади.12. Уй ҳайвонлари билан сайлов участкасига келиши мумкинми?Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 14 апрелдаги 1066-сон қарори билан тасдиқланган “Президент сайловини ўтказувчи участка сайлов комиссияларининг фаолияти тартиби тўғрисидаги низом”нинг 67-бандига кўра сайлов куни участка биносида қуйидагилар ҳозир бўлиши мумкин:Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, сайловчилар участка биносига уйҳайвонлари билан ташриф буйириши мақсадга мувофиқ эмас. Сайловчилар бошқа иштирокчиларининг эркин ҳаракатланишига тўсиқ бўлмаслиги ҳамда жамоат жойларида юриш-туриш қоидаларига амал қилиши тавсия этилади.13. Сайлов бюллетенини ўз қаламим ёки бошқа рангдаги ручка билан тўлдиришим мумкинми?Амалдаги сайлов қонунчилиги кўра ушбу ҳолатда сайловчилар ўзлари билан олиб келган ручка, қалам ва бошқа рангдаги бўёқли ручкалардан фойдаланишига тақиқ йўқ. Лекин сайловчилар участка биносида тақдим этиладиган ручкадан фойдаланишлари тавсия этилади.14. Фикримни ўзгартирсам, қайта овоз беришим мумкинми?Сайлов кодексининг 5-моддасига кўра сайловда иштирок этувчи ҳар бир фуқаро бир овозга эга бўлади. Сайловчи участка биносида сайлов қутисига сайлов бюллетенини ташламасдан олдин қарорини ўзгартирса унинг илтимосига кўра сайлов бюллетени янгисига алмаштириб берилади. Бузиб қўйилган сайлов бюллетенлари ҳисобга олиниши, бекор қилиниши (юқори чап бурчагини кесиш йўли билан) лозим ва алоҳида сақланади.Аммо, сайловчи сайлов бюллетени сайлов қутисига ташлаганидан сўнг, ўз қарорини ўзгартирган тақдирда сайловчига янги сайлов бюллетени берилмайди. Шу сабабли сайловчилар овоз бериш биносига келмасларидан олдин ўзи ёқлаб овоз бераётган номзоднинг сайловолди дастурлари билан танишиб чиқиши, сайлов кунидан бир кун аввал якуний қарорга келишлари тавсия этилади. Сайлов куни сайловчининг якуний қарорини ўзгартиришга уриниш ёки сайловчига таъсир ўтказиш қонун билан тақиқланади.15. Овоз бериш кабинасига икки ва ундан ортиқ сайловчи кириши мумкинми?Сайлов кодексининг 55-моддасига кўра сайловчи сайлов бюллетенини олгач, уни яширин овоз бериш кабинасида ёки хонасида тўлдиради. Сайлов бюллетенини тўлдириш чоғида овоз берувчи шахсдан бошқа шахсларнинг ҳозир бўлиши тақиқланади.Сайлов бюллетенини мустақил равишда тўлдириш имкониятига эга бўлмаган сайловчи ўз хоҳишига кўра яширин овоз бериш кабинасига ёки хонасига бошқа шахсни таклиф қилишга ҳақли, бундан сайлов комиссияси таркибига кирадиган шахслар, кузатувчилар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари мустасно.Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда президент сайлови 9 июль кунига белгиланган. Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган президент сайловида муддатидан олдин овоз бериш жараёнлари 28 июнь-5 июль кунлари бўлиб ўтади. Ташқи ишлар вазирлигининг МСКга келиб тушган тақдимномасига асосан 39 та Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида 56 та сайлов участкаси тузилади.Президентликка Экопартиядан Абдушукур Ҳамзаев, Халқ-демократик партиясидан Улуғбек Иноятов, "Адолат" социал-деморкатик партиясидан Робахон Маҳмудова, Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан (ЎзЛиДеП) амалдаги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев номзоди илгари сурилган. Номзодларнинг сайловолди ташвиқоти 7 июндан бошланган.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/1d/36410678_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_c1c93fc66d733294754401082013f24c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон президент сайлови 2023 саволлар сайловчи мск
ўзбекистон президент сайлови 2023 саволлар сайловчи мск
Ўзбекистонда ўтадиган президент сайлови ҳақида сиз беришга уялаётган саволлар — МСК жавоби
16:19 20.06.2023 (янгиланди: 15:17 05.07.2023) Ўзбекистонда 9 июль куни муддатидан олдин президент сайлови бўлиб ўтади. Sputnik нашри сайловчилар томонидан энг кўп бериладиган саволларга Марказий сайлов комиссияси томонидан берилган жавобларни тақдим этади.
1.Фуқаро ўзидан ташқари опа, ака, турмуш ўртоқ, ота-она ёки қўшнисига уларнинг паспорти ёрдамида овоз бериши мумкинми?
Ўзбекистон Сайлов кодексининг 5-моддасига мувофиқ сайловда иштирок этувчи ҳар бир фуқаро бир овозга эга.
Сайлов кодексининг 52-моддасига кўра овоз бериш биносига келгач, сайловчи участка сайлов комиссиясининг аъзосига ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатади ҳамда сайловчилар рўйхатига имзо қўяди. Шундан кейин унга сайлов бюллетени берилади.
Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 14 апрелдаги 1066-сон қарори билан тасдиқланган “Президент сайловини ўтказувчи участка сайлов комиссияларининг фаолияти тартиби тўғрисидаги низом”нинг 62-бандига кўра, бошқа шахс учун овоз бермоқчи бўлган сайловчига сайлов бюллетенини бериш тақиқланади.
2. Бўш бюллетен сайлов қутисига ташланса ёки барча номзодлар тенг белгиланса нима бўлади?
Сайлов кодексининг 94-моддасига кўра, белгиланмаган намунадаги сайлов бюллетенлари, шунингдек овоз бериш чоғида биттадан ортиқ квадратга “+” ёки “ ” ёхуд "х" белгиси қўйилган ёки битта ҳам квадратга бундай белги қўйилмаган сайлов бюллетенлари ҳақиқий эмас деб топилади.
Шунингдек, Сайлов кодексининг 58-моддасига кўра участка сайлов комиссияси овозларни санаб чиқиш жараёнида ҳақиқий эмас деб топилган сайлов бюллетенларини аниқлайди ва санаб чиқади, бу ҳақда якуний баённомага тегишли ёзув киритилади.
4.Агар сайлов куни маълумотларим базадан топилмаса, нима қилишим керак ?
Сайлов кодексининг 27-моддасига мувофиқ сайлов кунига қадар ёки сайлов куни ўн саккиз ёшга тўлган, рўйхат тузилаётган пайтда мазкур сайлов участкаси ҳудудида доимий ёки вақтинча истиқомат қилаётган фуқароларнинг фамилиялари сайловчилар рўйхатига киритилади.
Шунингдек, Сайлов кодексининг 52-моддасига кўра, бирон-бир сабабга кўра сайловчилар рўйхатига фамилияси кирмай қолган сайловчиларнинг фамилиялари сайловчининг шахси, фуқаролиги ва яшаш жойини тасдиқловчи ҳужжат асосида сайловчилар рўйхати иловасига киритилади.
5.Сайловчилар рўйхатидаги имзо паспортда кўрсатилган имзо билан бир хил бўлмасачи?
Биринчидан, бундай ҳолат амалиётда кузатилмайди. Башарти,шундай ҳолат юз берган тақдирда Сайлов кодексининг 52-моддасига кўра, участка сайлов комиссияси сайловчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатдаги маълумотлар сайловчилар рўйхатига киритилган маълумотлар билан мувофиқ эканлигига ишонч ҳосил қилгач сайловчига овоз бериш бюллетенини беради.
6. Паспортсиз ҳам овоз беришим мумкинми?
Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 14 апрелдаги 1066-сон қарори билан тасдиқланган “Президент сайловини ўтказувчи участка сайлов комиссияларининг фаолияти тартиби тўғрисидаги низом”нинг 62-бандига мувофиқ овоз бериш учун овоз бериш биносига келгач, сайловчи участка сайлов комиссиясининг аъзосига ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатиши керак.
Шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар сирасига паспорт, ID-карта, ҳарбий гувоҳнома, янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси, фуқаролик паспортини йўқотган фуқароларга ички ишлар органлари томонидан берилган вақтинчалик маълумотнома, жазони ўтаб бўлганлик ёки жазодан озод қилинганлик тўғрисидаги маълумотнома киради.
7.Муддати ўтган паспорт билан овоз бериш мумкинми?
Йўқ. Сайловчи овоз бериш учун шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлардан фойдаланиши мумкин. Шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар сирасига паспорт, ID-карта, ҳарбий гувоҳнома, янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси, фуқаролик паспортини йўқотган фуқароларга ички ишлар органлари томонидан берилган вақтинчалик маълумотнома, жазони ўтаб бўлганлик ёки жазодан озод қилинганлик тўғрисидаги маълумотнома киради.
8. Агар овоз бериш куни менинг паспортим паспорт столида бўлсачи (мен уни ўзгартиряпман)?
Сайловчи овоз бериш учун шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлардан фойдаланиши, шунингдек сайловчининг паспорти ИИБ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларига тақдим этилган бўлса, ИИБ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари томонидан тақдим этилган вақтинчалик маълумотнома асосида овоз бериши мумкин.
9. Сайлов участкасига кечиксам ва у аллақачон ёпилган бўлса, овоз бера оламанми?
Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 14 апрелдаги 1066-сон қарори билан тасдиқланган “Президент сайловини ўтказувчи участка сайлов комиссияларининг фаолияти тартиби тўғрисидаги низом”нинг 75-бандига кўра участка сайлов комиссиясининг раиси ёки раис ўринбосари соат 20:00 да овоз бериш тугаганлигини комиссиянинг барча аъзолари, кузатувчилар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳозирлигида эълон қилади. Сайлов участкаси биносида ҳозир бўлган сайловчиларга овоз бериш учун имконият берилади.
10. Мен бир нечта номзодга овоз бера оламанми?
Сайлов кодексининг 94-моддасига кўра, белгиланмаган намунадаги сайлов бюллетенлари, шунингдек овоз бериш чоғида биттадан ортиқ квадратга “+” ёки “ ” ёхуд "х" белгиси қўйилган ёки битта ҳам квадратга бундай белги қўйилмаган сайлов бюллетенлари ҳақиқий эмас деб топилади. Шунга кўра, сайловчи бир нечта номзодга овоз бера олмайди. Бир сайловчи фақат бир номзодга овоз бериши мумкин.
11. Агар мен тасодифан сайлов бюллетенимни бузиб қўйган бўлсам, қандай йўл тутишим керак?
Сайлов кодексининг 55-моддасига кўра сайловчи овоз бериш бюллетенини бузиб қўйган тақдирда сайловчининг илтимосига кўра овоз бериш бюллетени янгисига алмаштириб берилиши мумкин. Бузиб қўйилган сайлов бюллетенлари ҳисобга олиниши, бекор қилиниши (юқори чап бурчагини кесиш йўли билан) лозим ва алоҳида сақланади.
12. Уй ҳайвонлари билан сайлов участкасига келиши мумкинми?
Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 14 апрелдаги 1066-сон қарори билан тасдиқланган “Президент сайловини ўтказувчи участка сайлов комиссияларининг фаолияти тартиби тўғрисидаги низом”нинг 67-бандига кўра сайлов куни участка биносида қуйидагилар ҳозир бўлиши мумкин:
тегишли участка сайлов комиссияси аъзолари;
тегишли округ сайлов комиссияси аъзолари, Марказий сайлов комиссияси аъзолари;
сиёсий партияларнинг кузатувчилари;
оммавий ахборот воситалари вакиллари;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг кузатувчилари;
бошқа давлатлар ва халқаро ташкилотлардан кузатувчилар;
участкадаги сайловчилар рўйхати бўйича овоз беришда иштирок этувчи сайловчилар.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, сайловчилар участка биносига уйҳайвонлари билан ташриф буйириши мақсадга мувофиқ эмас. Сайловчилар бошқа иштирокчиларининг эркин ҳаракатланишига тўсиқ бўлмаслиги ҳамда жамоат жойларида юриш-туриш қоидаларига амал қилиши тавсия этилади.
13. Сайлов бюллетенини ўз қаламим ёки бошқа рангдаги ручка билан тўлдиришим мумкинми?
Амалдаги сайлов қонунчилиги кўра ушбу ҳолатда сайловчилар ўзлари билан олиб келган ручка, қалам ва бошқа рангдаги бўёқли ручкалардан фойдаланишига тақиқ йўқ. Лекин сайловчилар участка биносида тақдим этиладиган ручкадан фойдаланишлари тавсия этилади.
14. Фикримни ўзгартирсам, қайта овоз беришим мумкинми?
Сайлов кодексининг 5-моддасига кўра сайловда иштирок этувчи ҳар бир фуқаро бир овозга эга бўлади. Сайловчи участка биносида сайлов қутисига сайлов бюллетенини ташламасдан олдин қарорини ўзгартирса унинг илтимосига кўра сайлов бюллетени янгисига алмаштириб берилади. Бузиб қўйилган сайлов бюллетенлари ҳисобга олиниши, бекор қилиниши (юқори чап бурчагини кесиш йўли билан) лозим ва алоҳида сақланади.
Аммо, сайловчи сайлов бюллетени сайлов қутисига ташлаганидан сўнг, ўз қарорини ўзгартирган тақдирда сайловчига янги сайлов бюллетени берилмайди. Шу сабабли сайловчилар овоз бериш биносига келмасларидан олдин ўзи ёқлаб овоз бераётган номзоднинг сайловолди дастурлари билан танишиб чиқиши, сайлов кунидан бир кун аввал якуний қарорга келишлари тавсия этилади. Сайлов куни сайловчининг якуний қарорини ўзгартиришга уриниш ёки сайловчига таъсир ўтказиш қонун билан тақиқланади.
15. Овоз бериш кабинасига икки ва ундан ортиқ сайловчи кириши мумкинми?
Сайлов кодексининг 55-моддасига кўра сайловчи сайлов бюллетенини олгач, уни яширин овоз бериш кабинасида ёки хонасида тўлдиради. Сайлов бюллетенини тўлдириш чоғида овоз берувчи шахсдан бошқа шахсларнинг ҳозир бўлиши тақиқланади.
Сайлов бюллетенини мустақил равишда тўлдириш имкониятига эга бўлмаган сайловчи ўз хоҳишига кўра яширин овоз бериш кабинасига ёки хонасига бошқа шахсни таклиф қилишга ҳақли, бундан сайлов комиссияси таркибига кирадиган шахслар, кузатувчилар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари мустасно.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда президент сайлови 9 июль кунига
белгиланган. Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган президент сайловида муддатидан олдин овоз бериш жараёнлари 28 июнь-5 июль кунлари
бўлиб ўтади. Ташқи ишлар вазирлигининг МСКга келиб тушган тақдимномасига асосан 39 та Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида 56 та сайлов участкаси
тузилади.Президентликка Экопартиядан
Абдушукур Ҳамзаев, Халқ-демократик партиясидан
Улуғбек Иноятов, "Адолат" социал-деморкатик партиясидан
Робахон Маҳмудова, Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан (ЎзЛиДеП) амалдаги давлат раҳбари
Шавкат Мирзиёев номзоди илгари сурилган. Номзодларнинг сайловолди ташвиқоти 7 июндан
бошланган.