Ушбу йилнинг 30 январида Ўзбекистон Биринчи президенти Ислом Каримов таваллудининг 79 йиллиги кенг нишонланади. Ушбу кун Ўзбекистоннинг барча вилоятларида Ислом Каримов хотирасига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтади. Хусусан, Самарқандда Ислом Каримов музейи очилиши, Ислом Каримов номли жамоат фонди ишга тушиши режалаштирилган. Ундан ташқари Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан Тошкент халқаро аэропортига ва Университетга Ислом Каримов номи берилади.