Каримов ва Мирзиёев 2016 йилнинг 40 нафар етакчи шахслари рўйхатига киритилди

© Sputnik / Алексей Никольский / Медиабанкка ўтишОқсарой
Оқсарой - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳар йили тузиладиган мазкур рўйхатдан дунёнинг ёрқин из қолдирган сиёсий ва жамоат арбоблари, нодавлат ташкилотлар вакиллари ўрин олади

ТОШКЕНТ, 5 янв — Sputnik. Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов ва амалдаги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев Испаниянинг етакчи таҳлилий марказларидан бири — Барселона халқаро муносабатлар маркази (CIDOB) томонидан халқаро ҳаётнинг 2016 йилдаги 40 нафар етакчи шахслари рўйхатига киритилди. Рўйхат марказнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилинган.

Ҳар йили тузиладиган мазкур рўйхатдан дунёнинг ёрқин из қолдирган сиёсий ва жамоат арбоблари, нодавлат ташкилотлар вакиллари ўрин олади. 2016 йил рейтингига Ўзбекистоннинг биринчи ва амалдаги президентлари кирди.

Рўйхат тузувчилари "таниқли давлат ва сиёсат арбоби Ислом Каримов янги мустақил давлат асосчиси бўлгани, Ўзбекистон собиқ Иттифоқ тарқалганидан кейин тикланишига улкан ҳисса қўшгани"ни қайд этди.

CIDOB экспертлари Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев мамлакатда бўлиб ўтган Президентлик сайловларида сайловчиларнинг 88 фоиздан ортиқ овозини тўплаб, ишончли ғалаба қозонганини эътироф этдилар.

Рўйхатда шунингдек, Кубанинг марҳум етакчиси Фидель Кастро, Филиппин президенти Родриго Дутерте, АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп ва бошқа шахслар ҳамда ташкилотлар қайд этилган.

Янгиликлар лентаси
0