Татьяна ва Лола Каримова Ислом Каримов қабрини зиёрат қилишди

Oбуна бўлиш
30-январ куни - Татьяна Каримова ва Лола Каримова-Тиллаева Ўзбекистоннинг Биринчи президенти хотирасига ҳурмат бажо келтириб, қабрига гул қўйдилар

ТОШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. 30-январ куни Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримов таваллуд топган кун муносабати билан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрига ташриф буюриб, Ислом Каримов қабрига гул қўйган эди.

Шу куни Ислом Каримовнинг рафиқаси Татьяна Каримова ва кенжа қизи Лола Каримова-Тиллаева ҳам Ислом Каримов қабрини зиёрат қилиб, гулдаста қўйдилар. Татьяна ва Лола Каримоваларга Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев, президент маслаҳатчиси Хайриддин Султонов, Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Зойир Мирзаев, Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳамроҳлик қилдилар.

Ислом Каримов руҳи покларига Қуръон тиловат қилинди.

Эслатиб ўтамиз, 30 январь — Ўзбекистоннинг биринчи президенти, марҳум Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг таваллуд айёми куни муносабати билан президентнинг қизи Лола Каримова-Тилляева отасини хотирлаб ижтимоий тармоқ орқали ёзув қолдирган эди.

"Ҳамиша 30 январь куни биз Сизни таваллуд айёмингиз билан қутлашга ошиқар эдик. Бугун эса ўзгача…..Сиз энди бизнинг орамизда йўқсиз, азиз отажоним…Шундай бўлса-да, биз дилдан доимо сизнинг борлигингизни ҳис этиб турамиз….То қалбларимиздаги муҳаббат абадий яшар экан, сиз ҳам юракларимизда мангу қолажаксиз", деб ёзган эди ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида Лола Каримова.

Янгиликлар лентаси
0