Лола Каримова Ислом Каримов фондининг илк лойиҳаси ҳақида хабар қилди

© IstagramЛола Каримова
Лола Каримова - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Лола Каримова Фейсбук ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Бухоро вилояти, Қоракўл туманида жойлашган иккита мактаб реконструкцияси "Сен ёлғиз эмассан" хайрия фонди томонидан амалга оширилгани, бироқ у бу хайрли ишни Ислом Каримов фондининг илк иши сифатида тақдим этмоқчилиги ҳақида хабар қилган

ТОШКЕНТ, 15 дек — Sputnik. Лола Каримова бу ҳақда ўз саҳифасида шундай ёзган: Бухоро вилояти Қоракўл туманида жойлашган иккита умумтаълим мактаб қайта таъмирлаш ишларидан сўнг ўқувчилар учун ўз эшикларини очди. Мазкур мактаблардаги капитал реконструкция ишлари "Сен Ёлғиз Эмассан" Фонди томонидан амалга оширилган эди, аммо отамнинг хотираларини ёдга олиб ва холис ниятларимиз рамзи сифатида ушбу хайрли ишни биз Ислом Каримов Фондининг биринчи лойиҳаси сифатида тақдим этмоқчимиз".

Ислом Каримов - Sputnik Ўзбекистон
Лола Каримова Ислом Каримов номидаги фондга асос солди
Хабарга кўра, 5 гектарга тенг умумий майдонда жойлашган 5- ва 43-сонли мактабларни таъмирлаш ишлари Фонд томонидан мазкур йилнинг май ойида бошлаб юборилган. 1961 ва 1980 йилларда қурилган иккала мактабнинг бинолари жуда эскирган бўлиб, анча ёмон аҳволда бўлган. Қайта таъмирлаш ишлари биноларнинг деворлари ва фундаментини мустаҳкамлашдан бошланган. Қўшимча қилиб мажлислар ва спорт заллари, мактаб ҳовлиларида футбол, волейбол, баскетбол, гандбол ва теннис майдончалари барпо этилган.

341та бола таҳсил олаётган 43-мактаб учун қўшимча 5та ўқув синфлари қуриб битказилган. Энди ўқувчилар қўшни мактаб синфларида эмас, балки ўз мактабларида бемалол дарс ўтишлари мумкин. 711та ўқувчига эга 5-мактаб учун янги гимнастика зали ва ошхона барпо этилган.

Барча корпусларнинг девор ва пойдеворлари мустаҳкамланиб, хоналарни иситиш ва канализация тизимлари янгиланиб, сув қувурлари ва ёнғин ҳавфсизлиги тизими ўтказилган.

Мактабдаги ўқув ва маъмурий хоналар замонавий мебеллар билан жиҳозланиб, компьютер техникалари билан таъминланган. Кимё, физика, биология, информатика, меҳнат хоналари ҳам зарур анжомлар билан жиҳозланган.

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи президенти Ислом Каримов - Sputnik Ўзбекистон
Ислом Каримов ҳайкалини яратиш бўйича халқаро ижодий танлов эълон қилинди
"Шу фурсатдан фойдаланиб Ислом Каримов Фонди номидан барча ўқувчи, мураббий ва ота-оналарни мактабларнинг очилиши билан чин дилдан самимий қутлайман. Барчамизга маълумки инсоннинг келажагига пойдевор айнан мактабда солинади. Бу икки маскан кўплаб иқтидорли йигит ва қизларни етиштиради деб астойдил умид қиламан. Таълим жараёни самарали кечиши учун биз бу ерда барча қулай шароитларни яратишга ҳаракат қилдик. Ушбу мактаблар битирувчилари билан ҳали бутун Ўзбекистонимиз фаҳрланишига тилакдошман. Оқ йўл сизга, азиз болалар!", — деб ёзган Лола Каримова ўз хабарида.

Ислом Каримов жамоатчилик хайрия фондига Ўзбекистон мустақиллиги асосчиси ва биринчи Президенти Ислом Каримовнинг хотираси ва ҳаётда амал қилган тамойилларини абадийлаштириш мақсадида асос солинган.
Ислом Каримов Фондининг бирламчи вазифалари мамлакатимиз ҳамда ҳорижда Ўзбекистоннинг тарихий, маданий ва адабий меросини тарғиб қилишга мўлжалланган дастурларни амалга оширишдан иборат.

Фонд томонидан ёшларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини ривожлантиришга, олий ўқув юрти ва мактаб мураббийлари ҳамда тиббиёт ходимларининг касбий малакаларини оширишга йўналтирилган турли илмий-маърифий, маданий дастур ва лойиҳалар амалга оширилади.

Янгиликлар лентаси
0