ТОШКЕНТ, 6 дек — Sputnik. Буюк давлат ва сиёсат арбоби, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов сиёмоси тасвирланган ҳайкални яратиш бўйича халқаро ижодий танловни ташкил этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг янги президенти Шавкат Мирзиёевнинг қарори эълон қилинди.
Мазкур ҳужжат Ўзбекистон ҳалқининг самимий истаклари ва хоҳиш-иродасидан келиб чиққан ҳолда, мамлакат тараққиёти, эл-юрт манфаати йўлидаги унутилмас буюк тарихий хизматларини инобатга олиб, Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти, Ўзбекистон Қаҳрамони Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш мақсадида қабул қилинди.
Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Арипов зиммасига юклатилди.