Ислом Каримов ёдгорлиги намуналари кўргазмада намойиш этилади

© AFP / BRENDAN SMIALOWSKIИслом Каримов
Ислом Каримов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Танлов якунига кўра Ўзбекистон бадиий академияси кўргазмалар залида барча таклиф этилган ёдгорлик намуналари кўргазмаси ўтказилади

ТОШКЕНТ, 16 дек — Sputnik. Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримовга аталган ёдгорлик ўрнатиш бўйича Халқаро ижодий танлов бошланди. Ижодий ишлар  2017 йилнинг 31 мартига қадар қабул қилинади, деб хабар беради "Новости Узбекистана".

Ташкилотчиларнинг маълум қилишларича, танлов якунига кўра Ўзбекистон бадиий академияси кўргазмалар залида барча таклиф этилган ёдгорлик намуналари кўргазмаси ўтказилади. Унинг муддати 2017 йил 10 апрелигача этиб белгиланган.

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи президенти Ислом Каримов - Sputnik Ўзбекистон
Ислом Каримов ҳайкалини яратиш бўйича халқаро ижодий танлов эълон қилинди

Иштирокчилар ўз ишларини аноним равишда, олти хонали рақамли код билан белгилаган ҳолда жўнатишлари лозим. Танлов қатнашчилари ҳакамлар ҳайъатига ёдгорликнинг бўйи 70 сантиметрдан баланд бўлмаган скульптура моделини, 1:50 ўлчамдаги макети, планшет ҳамда лойиҳа материаллари жамланган альбомни тақдим этишлари керак бўлади.

Танлов Низомига кўра, иштирокчиларнинг аксарият қисми аноним ҳолда қолади. Фақатгина танлов лойиҳасида мукофотга сазовор бўлган муаллифларнинг исм-шарифлари эълон қилинади. Биринчи ўрин учун мукофот 25 минг, иккинчи ўринга 20 минг, учинчи ўринга 15 минг долларни ташкил этади. Бундан ташқари, ҳар бири 5 минг доллардан бўлган учта рағбатлантирувчи мукофот тақдим этилади.

Ҳакамлар ҳайъати аъзолари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилади ва тасдиқланади.

Янгиликлар лентаси
0