Выборы президента Узбекистана — 2023 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.05.2023
Ўзбекистон президенти сайлови — 2023
Ўзбекистонда муддатидан илгари президенти сайлови 2023 йил 9 июль куни бўлиб ўтади.

Итлар президент сайлови ўтказиладиган участкаларни қандай текширмоқда — видео

© Pexels/Adam KontorОвчарка
Овчарка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.07.2023
Oбуна бўлиш
Тўрт оёқли "мутахассислар" иштирокида мамлакатдаги барча участкалар кўздан кечирилади. Улар сайловчилар хавфсизлигини таъминлашга қандай ёрдам бериши ҳақида видео орқали танишинг.
ТОШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. Алфа овчаркаси президент сайлови ўтказиладиган участкаларни кўздан кечирмоқда. Шу тариқа, сайлов участкаларида муддатидан илгари президент сайловини ўтказишга ҳозирлик кўрилади.
Сайлов участкалари ички ишлар органлари жамоат хавфсизлиги хизматининг кинологлари томонидан кўздан кечирилади. Уларга Алфа овчаркаси ёрдам беради. Шундай қилиб, тўрт оёқли "мутахассислар" иштирокида мамлакатдаги барча участкалар текширилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда президент сайлови 9 июль кунига белгиланган. Ўзбекистон бўйича 10 784 та сайлов участкаси тузилган. Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида эса 56 та сайлов участкаси ўз фаолиятини олиб боради.
Сайлов участкалари ўз ишини соат 08:00 дан 20:00 га қадар олиб боради.
Президентликка Экопартиядан Абдушукур Ҳамзаев, Халқ-демократик партиясидан Улуғбек Иноятов, "Адолат" социал-деморкатик партиясидан Робахон Маҳмудова, Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан (ЎзЛиДеП) амалдаги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев номзоди илгари сурилган. Номзодларнинг сайловолди ташвиқоти 7 июндан бошланган.
Досрочные выборы президента Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.06.2023
Ўзбекистон президенти сайлови — 2023
Ўзбекистонда ўтадиган президент сайлови ҳақида сиз беришга уялаётган саволлар — МСК жавоби
Янгиликлар лентаси
0