https://sputniknews.uz/20230630/saylov-uchastkalari-soni-infografika-36436550.html
Сайлов участкалари сони маълум бўлди — инфографика
Сайлов участкалари сони маълум бўлди — инфографика
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон бўйича жами 14 та сайлов округига 10784 та сайлов участкаси бириктирилди.
2023-06-30T13:15+0500
2023-06-30T13:15+0500
2023-06-30T14:06+0500
жамият
ўзбекистон
ўзбекистонда президент сайлови
сайлов участкаси
марказий сайлов комиссияси
ўзбекистон президенти сайлови — 2023
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/1c/36374376_0:61:3067:1786_1920x0_80_0_0_ceaa1674a1a9e029db67183ccda3ca40.jpg
ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти сайловини ўтказиш бўйича 10 784 та сайлов участкаси тузилди. Бу ҳақида Марказай сайслов комиссияси томонидан эълон қилинган инфографикада маълум қилинди.Муддатидан илгари Ўзбекистон президенти сайловида ташкил этилган сайлов участкалари ҳамда участка сайлов комиссияларининг сифат таркиби тасдиқланди. Унга кўра, Ўзбекистон бўйича жами 14 та сайлов округига 10784 та сайлов участкаси бириктирилди. Участка сайлов комиссияси аъзолари сони 108 399 нафар этиб белгиланган. Улардан 47,9% - эркаклар ва 52,1% - аёллар. Комиссия аъзоларининг аксарияти (87%) олдинги сайловда қатнашган.Комиссия аъзолари орасида педагоглар сони 59 445 нафарни ташкил этмоқда. Шунингдек, комиссия аъзолари орасида журналистлар ҳам бор, уларнинг сони 647 нафарга тенг. Сайлов участкасини қандай алмаштириш мумкин — қўлланмаЭслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда президент сайлови 9 июль кунига белгиланган. Сайловда муддатидан олдин овоз бериш жараёнлари 28 июнь-5 июль кунлари бўлиб ўтади. Ташқи ишлар вазирлигининг МСКга келиб тушган тақдимномасига асосан 39 та Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида 56 та сайлов участкаси тузилган.Президентликка Экопартиядан Абдушукур Ҳамзаев, Халқ-демократик партиясидан Улуғбек Иноятов, "Адолат" социал-деморкатик партиясидан Робахон Маҳмудова, Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан (ЎзЛиДеП) амалдаги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев номзоди илгари сурилган. Номзодларнинг сайловолди ташвиқоти 7 июндан бошланган.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/1c/36374376_219:0:2810:1943_1920x0_80_0_0_2ce5753f7eb5fa29521a2e36fcbc1809.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон сайлов участкаси президент сайлови
ўзбекистон сайлов участкаси президент сайлови
Сайлов участкалари сони маълум бўлди — инфографика
13:15 30.06.2023 (янгиланди: 14:06 30.06.2023) Ўзбекистон бўйича жами 14 та сайлов округига 10784 та сайлов участкаси бириктирилди.
ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти сайловини ўтказиш бўйича 10 784 та сайлов участкаси тузилди. Бу ҳақида Марказай сайслов комиссияси томонидан эълон қилинган инфографикада маълум қилинди.
Муддатидан илгари Ўзбекистон президенти сайловида ташкил этилган сайлов участкалари ҳамда участка сайлов комиссияларининг сифат таркиби тасдиқланди. Унга кўра, Ўзбекистон бўйича жами 14 та сайлов округига 10784 та сайлов участкаси бириктирилди.
Участка сайлов комиссияси аъзолари сони 108 399 нафар этиб белгиланган. Улардан 47,9% - эркаклар ва 52,1% - аёллар. Комиссия аъзоларининг аксарияти (87%) олдинги сайловда қатнашган.
Комиссия аъзолари орасида педагоглар сони 59 445 нафарни ташкил этмоқда. Шунингдек, комиссия аъзолари орасида журналистлар ҳам бор, уларнинг сони 647 нафарга тенг.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда президент сайлови 9 июль кунига
белгиланган. Сайловда муддатидан олдин овоз бериш жараёнлари 28 июнь-5 июль кунлари
бўлиб ўтади. Ташқи ишлар вазирлигининг МСКга келиб тушган тақдимномасига асосан 39 та Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида 56 та сайлов участкаси
тузилган.Президентликка Экопартиядан
Абдушукур Ҳамзаев, Халқ-демократик партиясидан
Улуғбек Иноятов, "Адолат" социал-деморкатик партиясидан
Робахон Маҳмудова, Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан (ЎзЛиДеП) амалдаги давлат раҳбари
Шавкат Мирзиёев номзоди илгари сурилган. Номзодларнинг сайловолди ташвиқоти 7 июндан
бошланган.