Выборы президента Узбекистана — 2023 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.05.2023
Ўзбекистон президенти сайлови — 2023
Ўзбекистонда муддатидан илгари президенти сайлови 2023 йил 9 июль куни бўлиб ўтади.

Сайлов участкасини қандай алмаштириш мумкин — қўлланма

© Sputnik/Abdubakir YunusovВыборы Президента Республики Узбекистан-2023
Выборы Президента Республики Узбекистан-2023 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.06.2023
Oбуна бўлиш
Сайлов участкасини алмаштириш хизмати ягона интерактив давлат хизматлари порталида ишга туширилди.
ТОШКЕНТ, 24 июн — Sputnik. Ўзбекистонда муддатидан илгари президенти сайлови 2023 йил 9 июль куни бўлиб ўтади. Овоз бериш жараёнида иштирок этувчи фуқаролар учун сайлов участкасини алмаштиришга сўров юбориш имконияти яратилди.
Фуқаронинг Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатидаги (СЯЭР) сайлов участкаси ҳақидаги маълумотлар билан унинг доимий ёки вақтинча яшаш жойи манзили ўзаро номувофиқ бўлган тақдирда сайлов участкасини ўзгартириш мумкин.
Кимлар президент сайлови куни участкага бормай овоз бериши мумкин?
Бундай имконият ягона интерактив давлат хизматлари "my.gov.uz" порталида яратилди. Ушбу хизматдан фойдаланиш учун ягона идентификация тизими (OneID) орқали кириши керак.
© Единый портал интерактивных государственных услуг Сайлов участкасини алмаштиришга сўров юбориш хизмати
Услуга подача запроса на изменение участка голосования - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.06.2023
Сайлов участкасини алмаштиришга сўров юбориш хизмати
Демак, сайловчи порталнинг юқори ўнг бурчагидаги қидирув функциясидан “Сайлов участкасини алмаштириш” хизмати излаши керак бўлади.
© Единый портал интерактивных государственных услуг Сайлов участкасини алмаштиришга сўров юбориш хизмати
Услуга подача запроса на изменение участка голосования - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.06.2023
Сайлов участкасини алмаштиришга сўров юбориш хизмати
Хизматдан фойдаланиш давомида шахсий маълумотлар, сайловда қатнашадиган сайлов участкасининг манзили ва рақами киритилади.
Шундан сўнг, сайлов участкасини ўзгартириш сабаби ҳақида қисқача маълумот ёзиб қолдириш керак бўлади.
© Единый портал интерактивных государственных услуг Сайлов участкасини алмаштиришга сўров юбориш хизмати
Услуга подача запроса на изменение участка голосования - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.06.2023
Сайлов участкасини алмаштиришга сўров юбориш хизмати
Ариза 1 иш куни ичида кўриб чиқилади ва киритилган маълумотлар фуқаронинг шахсий маълумотларига мувофиқ бўлса сайлов участкаси операторлар томонидан алмаштирилади.
Фуқаронинг my.gov.uz порталидаги аккаунтига сайлов участкаси ўзгартирилганлиги тўғрисидаги хабар юборилади.
Руки над клавиатурой  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.06.2023
Ўзбекистон президенти сайлови — 2023
Сайлов участкасини қандай аниқлаш мумкин — қўлланма
Янгиликлар лентаси
0