Выборы президента Узбекистана — 2023 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.05.2023
Ўзбекистон президенти сайлови — 2023
Ўзбекистонда муддатидан илгари президенти сайлови 2023 йил 9 июль куни бўлиб ўтади.

Бугун президент сайловида муддатидан олдин овоз бериш жараёни тугайди

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишМуддатидан олдин овоз бериш жараёни
Муддатидан олдин овоз бериш жараёни - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.07.2023
Oбуна бўлиш
Муддатидан олдин овоз бериш жараёни бугун соат 18:00га қадар давом этади.
ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Бугун президент сайловида муддатидан олдин овоз бериш жараёни тугайди.
Президент сайловида муддатидан олдин овоз бериш жараёни 28 июнда бошланган эди. Бугун жараённинг охирги куни ва у соат 18:00га қадар давом этади.
Муддатидан олдин овоз бериш жараёнларида сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган фуқаролар иштирок этишди.
Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, 1 июль ҳолатига жами 376 623 нафар сайловчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланган. Шундан мамлакат ҳудудида – 275 592 нафар ва хорижда – 101 031 нафар сайловчи овоз берган.
Ўзбекистонда ўтадиган президент сайлови ҳақида сиз беришга уялаётган саволлар — МСК жавоби
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда президент сайлови 9 июль кунига белгиланган. Ўзбекистон бўйича 10 784 та сайлов участкаси тузилган. Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида эса 56 та сайлов участкаси ўз фаолиятини олиб боради.
Президентликка Экопартиядан Абдушукур Ҳамзаев, Халқ-демократик партиясидан Улуғбек Иноятов, "Адолат" социал-деморкатик партиясидан Робахон Маҳмудова, Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан (ЎзЛиДеП) амалдаги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев номзоди илгари сурилган. Номзодларнинг сайловолди ташвиқоти 7 июндан бошланган.
Как будут проходить досрочные президентские выборы в Узбекистане инфографика заглушка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.06.2023
Ўзбекистон президенти сайлови — 2023
Ўзбекистонда президент сайловида овоз бериш қандай ўтади
Янгиликлар лентаси
0