Мажлисда 50 дан ортиқ Ислом Ҳамкорлиги ташкилотига аъзо ва кузатувчи мамлакатлар ҳамда халқаро ташкилотлар вакиллари қатнашмоқда.
18-19 октябр кунлари Тошкентда Ислом Ҳамкорлиги ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43 сессияси бўлиб ўтади. Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабарига кўра кенгашда 50дан ортиқ ИҲТга аъзо ва кузатувчи мамлакатлар ҳамда халқаро ва ҳудудий ташкилотлар вакиллари қатнашмоқда.
Тошкент сессиясида юздан ортиқ резолюциялар ва Тошкент декларациясини тасдиқлаш режалаштирилган.