Тошкент шаҳрида ИҲТ ТИВКнинг 43 сессияси ўз ишини бошлади

© Organisation of Islamic CooperationИҲТга аъзо мамлакатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгаши
ИҲТга аъзо мамлакатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгаши - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Унда 50 дан ортиқ аъзо давлатлар, кузатувчи мамлакатлар ҳамда қатор халқаро ва минтақавий ташкилотлар вакиллари иштирок этади

ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. 2016-йилнинг 18-октябр куни Тошкент шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессияси ўз ишини бошлайди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.

ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясига доир брифинг ўтказилди
Хабарда айтилишича, унда 50 дан ортиқ аъзо давлатлар, кузатувчи мамлакатлар ҳамда қатор халқаро ва минтақавий ташкилотлар вакиллари иштирок этади.

Очилаётган Тошкент сессияси ИҲТ ТИВКнинг 2017-йилда бўлиб ўтадиган навбатдаги мажлисига қадар Ўзбекистон Республикаси раислигининг расман бошланиши бўлади.

Ўзбекистон раислигининг шиори – "Таълим ва маърифат – тинчлик ва бунёдкорлик йўли", — дейилган хабар матнида.

Янгиликлар лентаси
0