Абдулазиз Камилов ИҲТ Бош котиби билан учрашди

© МИД УзбекистанаЎзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ва ИҲТ Бош котиби Ияд бин Амин Мадани
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ва ИҲТ Бош котиби Ияд бин Амин Мадани - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Суҳбат чоғида Тошкент шаҳрида Ўзбекистон раислигида бўлиб ўтадиган ИҲТга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессиясига тайёргарлик кўришнинг амалий масалалари муҳокама қилинди.

ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. 2016-йилнинг 9-сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизга ташриф буюрган Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Ияд бин Амин Маданини қабул қилди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.

Ияд бин Амин Мадани - Sputnik Ўзбекистон
Ислом ҳамкорлиги ташкилоти Бош котиби Тошкентга келади
"ТИВ раҳбари, меҳмонни кутиб олар экан, аввало, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримовнинг вафоти муносабати билан билдирилган таъзия ва далда сўзлари учун ўз миннатдорчилигини билдирди.

Суҳбат чоғида Тошкент шаҳрида Ўзбекистон раислигида бўлиб ўтадиган ИҲТга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессиясига тайёргарлик кўришнинг амалий масалалари муҳокама қилинди", — дейилади хабар матнида.

Хабарда айтилишича, ТИВК мажлисини муваффақиятли ўтказилишидан икки томон ҳам бирдек манфаатдор экани таъкидланган. Учрашувда Ўзбекистон томонидан таклиф қилинган "Таълим ва маърифат – тинчлик ва бунёдкорлик сари йўл" деб номланган раислик шиорининг долзарблиги ва аҳамиятлилиги сабабли 43-сессия ва унинг якунлари ИҲТ тарихида қолиши таъкидланган.

Янгиликлар лентаси
0