ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Бугун Тошкентга Ислом Ҳамкорлиги ташкилоти бош котиби Ияд бин Амин Мадани келиши кутилмоқда, деб хабар қилди Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот хизмати.
Ташриф давомида ИҲТ мамлакатлари Ташқи ишлар вазирларининг 43-сессиясига таёргарлик масалалари кўриб чиқилади. Ушбу тадбир жорий йилнинг октябр ойида Тошкентда Ўзбекистон раислигида бўлиб ўтиши режалаштирилган.