Ўзбекистон Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган ИҲТ мажлисида қатнашади

© Sputnik / Александр Юрьев / Медиабанкка ўтишВид города Эр-Рияд - столицы Саудовской Аравии
Вид города Эр-Рияд - столицы Саудовской Аравии - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ислом Ҳамкорлиги ташкилоти 1969 йилда, ислом давлатлари орасида ижтимоий, иқтисодий ҳамда сиёсий ҳамфикрлик уюштириш учун ташкил қилинган эди.

ТОШКЕНТ, 23 июл – Sputnik. Ўзбекистон делегацияси 25-28 июлда Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган Ислом Ҳамкорлиги ташкилоти мажлисида қатнашади, ТИВ хабарига асосан.

“Абдулазиз Комилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Жиддада бўлиб ўтадиган ИҲТнинг иқтисодий, маданий ва ижтимоий масалалар комиссиясининг 39-кенгашида қатнашади”, — дейилган Ташқи Ишлар вазирлиги хабарида.

ТИВ хабарга кўра, ташриф давомида Ўзбекистон делегациясининг ИҲТ раҳбарияти ҳамда Саудия Арабистони ТИВги билан учрашув ўтказиши кутилмоқда.

Ислом Ҳамкорлиги ташкилоти 1969 йилда, ислом давлатлари орасида ижтимоий, иқтисодий ҳамда сиёсий ҳамфикрлик уюштириш учун ташкил қилинган эди. Ташкилотга 57 мамлакат аъзо. Россия ушбу ташкилотда 2005 йилдан буён кузатувчи мақомига эга.

2015 йилнинг май ойида Эл-Қувайтда бўлиб ўтган учрашувда, ИҲТ Ташқи Ишлар вазирларининг навбатдаги учрашувини Тошкентда ўтказишга ва 2016 йилда ташкилотга раислик навбати Ўзбекистонга ўтишига келишиб олинган эди.

Янгиликлар лентаси
0