Референдум по внесению изменений и дополнений в Конституцию Республики Узбекистан в посольстве Узбекистана в Москве 30 апреля 2023 года. Урна для голосования. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.04.2023
Референдум — 2023
Ўзбекистонда Конституция ислоҳоти: Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгаришлар бўйича умумхалқ референдуми 2023 йил 30 апрель куни бўлиб ўтади. Унда фуқаролар 65% га янгиланган Конституцияни қабул қилиш ёки қилмаслик учун овоз беради.

Референдумга халқаро кузатувчилар келиши нима учун муҳим - мутахассис жавоби

© фото Гульноза Исмаилова Член комиссии ЦИК Гульноза Исмаилова
Член комиссии ЦИК Гульноза Исмаилова  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.04.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистондаги референдум жараёнларида иштирок этаётган МДҲ кузатувчиларининг якуний хулосалари ушбу давлатлар билан ўзаро алоқаларни янада ривожлантириш имконини беради ҳамда очиқ ва конструктив сиёсатга туртки бўлади.
Ўзбекистонда 30 апрель куни бўлиб ўтадиган референдумда халқаро кузатувчилар ташриф буюриши муҳим аҳамиятга эга. Бу мавзу юзасидан Марказий сайлов комиссияси аъзоси Гулноза Исмоилова Sputnik мухбирининг саволларига жавоб берди.
— Сайлов ва референдумларда нима сабабдан халқаро кузатув амалиёти йўлга қўйилган? Бугунги кунда кузатувчилик институти қай даражада ривожланган?
— Халқаро кузатувчилар 1857 йилдан бери турли мамлакатларда бўлиб ўтадиган сиёсий тадбирларда иштирок этиб келмоқда.
Бугунги кунда давлатларда бўлиб ўтадиган сиёсий жараёнларни кузатиш ва мониторинг ишларини олиб бориш бўйича кўплаб хорижий институтлар мавжуд. Жумладан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, Европа Кенгаши, Европа Иттифоқи, Туркий давлат ташкилоти, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ), Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Парламентлараро Ассамблеяси (МДҲ ПА), Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ) кузатувчилари институтлари бу соҳада етакчи ташкилотлардан ҳисобланади. Мониторинг ишлари турли хил усулларда олиб борилади.
Ҳозирда замонавий усуллардан фойдаланиб, кузатувчилар референдум участкаларига фото ва видеокамелар билан ташриф буюришади.
Референдум жараёни давомида улар томонидан ҳаққоний амалга ошириши, ва йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар айтиб ўтилади ҳамда жараён якуни бўйича хулоса ва таклифлар тақдим этилади.
Ушбу хулоса ва таклифлар келгуси сиёсий тадбирларнинг ташкилий масалаларида муҳим ҳисобланади. Қолаверса, кузатувчилар томонидан айтилган фикр ва тавсиялар референдумнинг қонунийлиги халқаро миқёсда тан олинишига ва давлатнинг имиджига таъсир этади.
— Халқаро кузатувчилар сони қанча бўлиши мумкин?
— Марказий сайлов комиссияси халқаро кузатувчиларга ҳеч қандай чекловлар ўрнатмайди. “Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8, 9 ва 18-моддаларига, МСКнинг 1177-сон қарори билан тасдиқланган тегишли низомга мувофиқ ўз муддатида ҳужжатлари топширилган кузатувчилар аккредитация қилинади.
Марказий сайлов комиссияси референдумда хорижий мамлакатлардан қатнашадиган 400 га яқин халқаро кузатувчиларни аккредитациядан ўтказди.
— Кузатувчилар фаолиятини ким молиялаштиради?
— Халқаро кузатувчиларни сиёсий тадбирларда иштироки жўнатган ташкилот ёки мамлакат маблағларидан молиялаштирилади, баъзи ҳолларда таклиф этган давлат томонидан қопланиши ҳам назарда тутилган.
— Халқаро кузатувчилар таклиф этилмаса, бунинг оқибатлари қандай бўлади?
— Анъанага кўра, кузатувчилар мамлакатга сайлов ёки референдумни кузатиш учун фақат амалдаги ҳукумат таклифига биноан келади. Хорижий кузатувчиларни давлатлардаги сиёсий жараёнларда иштирок этиши ушбу давлатнинг очиқ сиёсат олиб бораётганинг бир нишонасидир.
Демократик тамойиларга таянган аксарият давлатлар ўз ичида бўлиб ўтаётган сиёсий тадбирларни, хусусан, сайлов ва референдумларни хорижий кузатувчилар ҳамкорлигида амалга оширади. Ўзининг демократик институтлари ривожланган давлатлар кузатувчилар иштирокини ҳеч ҳам инкор этмайди. Аксинча буни ўз имиджини янада оширишда бир имкон сифатида қабул қилади.
— Халқаро кузатувчиларнинг хулосалари Ўзбекистон имиджига қандай таъсир қилади?
— Бугунги кунда Ўзбекистоннинг имиджини халқаро майдонда ошириш давлат дастурининг бир қисмига айланган. Юртимизда бўлиб ўтаётган сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ислоҳатларни жаҳон ҳамжамиятига етказиш Ўзбекистоннинг халқаро муносабатлардаги ўрнини янада мустаҳкамлайди.
Референдум – бу Ўзбекистоннинг имиджини оширишга хизмат қиладиган сиёсий тадбир ҳисобланади. Бу дунёга мамлакатимизда сўнгги йилларда бўлиб ўтган ислоҳатларни таништиришга бир имкондир.
Референдум натижаларига кўра, халқаро кузатувчилар ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, мазкур сиёсий жараённи баҳолайдилар. Уларнинг фикрлари референдумни халқаро даражада тан олинишига олиб келади. Бунда хорижий кузатувчилар вакиллик қилган институтларнинг нуфузи аҳамиятлидир.

БМТ эҳтиёжларни баҳолаш миссияси, Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциацияси, ШҲТ, Туркий давлатлар ташкилоти, Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти (ИҲТ) ва Европада хавсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) мутахассисларининг ижобий баҳолари мамлакат имиджини янада оширишга хизмат қилади. Уларнинг ҳисоботлари ва таҳлиллари орқали жараён қанчалик қонуний ташкил этилганлигини аниқлаш имкони пайдо бўлади.

Бундан ташқари, ижобий баҳоланган референдум жараёни мамлакатнинг демократик қадриятларга қанчалик амал қилиши ҳамда қонун устуворлигини кўрсатиб беради. Қолаверса, янгиланаётган Конституция сўнгги йилларда бўлиб ўтган барча ислоҳатларнинг ифодаси ҳисобланади.
Бошқача қилиб айтганда, референдум жаҳон ҳамжамиятини Ўзбекистонда бўлиб ўтган ислоҳотлар билан таништириш имконидир. Олий Мажлис эмас, балки халқ қарор қабул қиладиган мазкур қонун лойиҳаси юртимизда демократик кўрсаткичлар қанчалик қўтарилганлигини бутун дунёга намоён қилади.
— Ўзбекистонда ўтказилаётган сиёсий тадбирларда МДҲ давлатларидан келувчи кузатувчилар қанчалик муҳим?
— МДҲ макони Ўзбекистон учун энг муҳим ҳудудлардан бири ҳисобланади. Бунга ушбу давлатларнинг умумий ўтмиши, қадриятлари ва ўхшаш сиёсий тизимларини мисол қилиш мумкин.
Марказий Осиё ва бошқа МДҲ давлатлари Ўзбекистонда бўлиб ўтаётган сиёсий жараёнларга бефарқ эмас. Уларнинг фикр-мулоҳазаларини олиш ҳам биз учун муҳим. Чунки бу фикрлар ушбу давлатлар билан ўзаро алоқаларимизни янада ривожлантириш имконини беради ҳамда очиқ ва конструктив сиёсатга туртки бўлиб хизмат қилади.
— МДҲ кузатувчилар миссияси ва МДҲ ПА кузатувчиларининг асосий вазифалари нималардан иборат?
— МДҲ кузатувчилари сайлов жараёнларида ўз фаолиятини 1994 йилдан буён олиб бормоқда. Шу кунга қадар улар 100 дан зиёд сайлов ва референдум жараёнларини мониторинг қилишган.
Сўнгги йиларда улар нафақат МДҲ ҳудуди, балки бутун ЕвроОсиёдаги кўплаб сайловларда кузатувчи сифатида иштирок этиб келишмоқда.
Ўзбекистондаги референдум якунига кўра улар ўз хулосаларини билдиришади. Ушбу хулосалар референдумни янада мукаммал ташкил этишда муҳим аҳамият касб этади.
МДҲ кузатувчилари миссияси ва МДҲ ПА кузатувчилари, барча халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлардан қатнашадиган кузатувчилар сингари ўз фаолиятини фаол амалга ошириш мақсадида миссияларини бажарадилар.
Янгиликлар лентаси
0