ТОШКЕНТ, 18 окт – Sputnik. Ислом Ҳамкорлиги ташкилоти Сурия муаммосини сиёсий йўл билан ҳал қилиш тарафдори, деди ИҲТ Бош котиби Ияд Амин Мадани.
“ИҲТ диққат марказида турган энг асосий масалалардан бири бу, албатта – Суриядаги вазият. Биз ушбу вазиятни, Женевада эришилган келишувларга кўра, сиёсий йўл билан ҳал қилиш тарафдоримиз”, — деди ИҲТ Бош котиби Тошкентдаги ТИВ кенгаши очилишида.
Мадани ИҲТ аъзоларининг Суриянинг суверенитетини, мустақиллигини, сиёсий якдиллиги ва ҳудудий бўлинмаслигинини таш олишини таъкидлади.
Шунингдек, Бош котиб олдин Қоҳирада бўлиб ўтган ИҲТ ижроия қўмитаси мажлисида Алепподаги гуманитар вазиятни кўриб чиқиш учун Нью-Йиоркда ташкилотнинг доимий вакилларидан иборат гуруҳ ташкил қилиш ташаббуси билан чиққанини эслатди.
Ўзбекистон ТИВ хабарига кўра, Тошкентда бўлиб ўтаётган ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43 сессиясида 26 мамлакат ташқи ишлар вазирлари ҳамда халқаро ва ҳудудий ташкилотлр вакиллари қатнашмоқда. Хусусан, Ислом Тараққиёт банки, АҚШ, Франция, Италия, Буюк Британия ва Швейцария махсус вакиллари ҳам бор.
Тошкентда бўлиб ўтаётган мажлисда юздан ортиқ резолюциялар ва Тошкент декларациясини тасдиқлаш режалаштирилган. Тошкент декларациясида ИҲТ кун тартибининг асосий масалалари ҳамда “Маърифат ва таълим – тинчлик ва яратувчанлика йўл” шиори остида ўтган Ўзбекистон раислик даврининг устувор йўналишлари ўз аксини топади.
ИҲТ 1969 йилда, Ислом давлатлариорасида сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий ҳамкорлик ва якдилликни йўлга қўйиш учун ташкил қилинган. Ўзбекистон ИҲТга 1996 йилда аъзо бўлган. Бугунги кунда ИҲТга 57 мамлакат аъзо, Россия 2005 йилдан буён кузатувчи мақомига эга.