https://sputniknews.uz/20230708/prezident-saylovi-tashkil-etish-muammo-rossiya-msk-36651576.html
Ўзбекистонда президент сайловини ташкил этишда ҳеч қандай муаммо аниқланмади — Россия МСК
Ўзбекистонда президент сайловини ташкил этишда ҳеч қандай муаммо аниқланмади — Россия МСК
Sputnik Ўзбекистон
Россия МСК раиси ўринбосари Николай Булаев президент сайловини ташкил этишда ҳеч қандай муаммо кўрмаганини маълум қилди.
2023-07-08T14:17+0500
2023-07-08T14:17+0500
2023-07-08T14:17+0500
ўзбекистон президенти сайлови — 2023
сиёсат
ўзбекистон
россия
ўзбекистонда президент сайлови
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/08/36651963_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_6ab23bf523845f589673a83e34d2ae2c.jpg
ТОШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. Россия МСК Ўзбекистонда президентлик сайловларини ташкил этиш билан боғлиқ ҳеч қандай муаммони аниқламади. Бу ҳақда Россия Федерацияси Марказий сайлов комиссияси (МСК) раиси ўринбосари Николай Булаев журналистларга маълум қилди, дея хабар берди Sputnik мухбири.Николай Булаевнинг сўзларига кўра, Россия Марказий сайлов комиссияси вакиллари кузатув давомида 9 июль куни бўлиб ўтадиган президент сайловини ташкил этишда ҳеч қандай муаммо кўрмади.Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон сайлов тизими техник жиҳозланиши ва сайловчиларнинг электрон рўйхатидан фойдаланиш бўйича юқори даражада. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда президент сайлови 9 июль кунига белгиланган. Ўзбекистон бўйича 10 784 та сайлов участкаси тузилган. Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида эса 56 та сайлов участкаси ўз фаолиятини олиб боради.Ўзбекистон президенти сайловини кузатиш учун чет эл давлатлари ва нуфузли халқаро ташкилотлардан 785 нафар кузатувчилар ташриф буюради. Ундан ташқари сайловни ёритиш учун аккредитациядан ўтган маҳаллий ва хорижий журналистлар ва ОАВ вакиллари умумий сони 1 299 нафарни ташкил этмоқда. Президентликка Экопартиядан Абдушукур Ҳамзаев, Халқ-демократик партиясидан Улуғбек Иноятов, "Адолат" социал-деморкатик партиясидан Робахон Маҳмудова, Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан (ЎзЛиДеП) амалдаги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев номзоди илгари сурилган. Номзодларнинг сайловолди ташвиқоти 7 июндан бошланган.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/08/36651963_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_21167ec971004d864f256abd0d0fcb9e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия ўзбекистон марказий сайлов комиссияси президент сайлови
россия ўзбекистон марказий сайлов комиссияси президент сайлови
Ўзбекистонда президент сайловини ташкил этишда ҳеч қандай муаммо аниқланмади — Россия МСК
Россия МСК раиси ўринбосари Николай Булаев президент сайловини ташкил этишда ҳеч қандай муаммо кўрмаганини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. Россия МСК Ўзбекистонда президентлик сайловларини ташкил этиш билан боғлиқ ҳеч қандай муаммони аниқламади. Бу ҳақда Россия Федерацияси Марказий сайлов комиссияси (МСК) раиси ўринбосари Николай Булаев журналистларга маълум қилди, дея хабар берди Sputnik мухбири.
Николай Булаевнинг сўзларига кўра, Россия Марказий сайлов комиссияси вакиллари кузатув давомида 9 июль куни бўлиб ўтадиган президент сайловини ташкил этишда ҳеч қандай муаммо кўрмади.
“Биз сайловчиларнинг хулқ-атворига, овоз беришига таъсир қиладиган хусусиятга эга бўлган муаммоларни кўрмадик”, — деди Булаев.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон сайлов тизими техник жиҳозланиши ва сайловчиларнинг электрон рўйхатидан фойдаланиш бўйича юқори даражада.
“Бугун Ўзбекистон сайлов тизими техник жиҳозлаш, сайловчиларнинг электрон рўйхатидан фойдаланиш борасида катта қадам ташлади. Кўп ишлар қилинди, биз кеча бўлган ва бугун тушдан кейин боришни режалаштирган сайлов участкаларида эртага сайлов уюшқоқлик билан ўтишининг тасдиғини кўрамиз, деб ўйлайман”, — деди Булаев.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда президент сайлови 9 июль кунига
белгиланган. Ўзбекистон бўйича 10 784 та сайлов участкаси
тузилган. Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида эса 56 та сайлов участкаси ўз фаолиятини олиб
боради.Ўзбекистон президенти сайловини кузатиш учун чет эл давлатлари ва нуфузли халқаро ташкилотлардан 785 нафар кузатувчилар ташриф буюради. Ундан ташқари сайловни ёритиш учун аккредитациядан ўтган маҳаллий ва хорижий журналистлар ва ОАВ вакиллари умумий сони 1 299 нафарни ташкил этмоқда.
Президентликка Экопартиядан
Абдушукур Ҳамзаев, Халқ-демократик партиясидан
Улуғбек Иноятов, "Адолат" социал-деморкатик партиясидан
Робахон Маҳмудова, Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан (ЎзЛиДеП) амалдаги давлат раҳбари
Шавкат Мирзиёев номзоди илгари сурилган. Номзодларнинг сайловолди ташвиқоти 7 июндан
бошланган.