Россиянинг иккита шаҳрида муддатидан олдин овоз бериш жараёни бўлиб ўтди

© ИА "Дунё"Уралда президент сайлови бўйича муддатдан олдин овоз бериш жараёнлари бўлиб ўтди
Уралда президент сайлови бўйича муддатдан олдин овоз бериш жараёнлари бўлиб ўтди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.07.2023
Oбуна бўлиш
Урал федерал округи ҳудудида президент сайлови бўйича муддатдан олдин овоз бериш жараёнлари ўтказилди.
ТОШКЕНТ, 1 июл — Sputnik. Урал федерал округи шаҳарларида Ўзбекистон президенти сайлови бўйича муддатдан олдин овоз бериш жараёнлари давом этмоқда. Бу ҳақда “Дунё” АА Ўзбекистоннинг Екатеринбургдаги Бош консулхонасига таяниб хабар берди.
Президент сайловида хориждаги ўзбекистонликлар қаерда овоз беришлари мумкин — манзиллар
Уралнинг деярли барча йирик шаҳарларида, шунингдек, нефть-газ қазиб олинадиган кичик шаҳар ва туманларида меҳнат қилаётган фуқаролар учун муддатидан олдин овоз бериш кўчма пункти ташкил этилди.
Хусусан, Россиянинг энг шимолий шаҳарлари – Ханти-Мансийк ва Нижневартовскдаги “Ермаковское предприятие по ремонту скважин” ҲЖ ва “Самоотлорское месторождение” ҲЖ ширкатларида ҳам муддатдан олдин овоз бериш жараёни бўлиб ўтди.
Маълумот учун, чет давлатларнинг аҳоли зич жойлашган ҳудудларда муддатидан олдин овоз бериш сайловчининг турган жойида ҳам ўтказилиши мумкин. Бунда участка сайлов комиссияси сайловчиларнинг турган жойида овоз бериш вақти ҳамда жойи тўғрисида маълум қилади.
Хориждаги ўзбекистонликлар президент сайловида қандай ва қаерда овоз беради — қўлланма
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда муддатидан илгари президент сайлови 9 июль кунига белгиланган. Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган президент сайловида муддатидан олдин овоз бериш жараёнлари 28 июнь-5 июль кунлари бўлиб ўтади. Ташқи ишлар вазирлигининг МСКга келиб тушган тақдимномасига асосан 39 та Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида 56 та сайлов участкаси тузилган.
Президентликка Экопартиядан Абдушукур Ҳамзаев, Халқ-демократик партиясидан Улуғбек Иноятов, "Адолат" социал-деморкатик партиясидан Робахон Маҳмудова, Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан (ЎзЛиДеП) амалдаги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев номзоди илгари сурилган. Номзодларнинг сайловолди ташвиқоти 7 июндан бошланган.
Янгиликлар лентаси
0