Выборы президента Узбекистана — 2023 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.05.2023
Ўзбекистон президенти сайлови — 2023
Ўзбекистонда муддатидан илгари президенти сайлови 2023 йил 9 июль куни бўлиб ўтади.

Ўзбекистондаги президент сайловида МДҲ кузатувчилари миссиясига Лебедев раҳбарлик қилади

© Sputnik/Рамиз БахтияровСергей Лебедев, архив сурат
Сергей Лебедев, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.06.2023
Oбуна бўлиш
МДҲ бош котиби 2015, 2016 ва 2021 йилларда ҳам Ўзбекистонда бўлиб ўтган президент сайловларида МДҲ кузатувчилари миссиясига раҳбарлик қилган.
ТОШКЕНТ, 13 июн — Sputnik. Ўзбекистондаги муддатидан илгари президент сайловида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) кузатувчилари миссиясига МДҲ бош котиби Сергей Лебедев раҳбарлик қилади, деб хабар бермоқда РИА Новости.
Бундай қарор Ҳамдўстликнинг низом ва бошқа органлари ҳузуридаги Ҳамдўстликка аъзо давлатларнинг доимий ваколатли вакиллари кенгаши сайёр мажлисида қабул қилинган.
Қайд этиш жоизки, Лебедев, 2015, 2016 ва 2021 йилларда ҳам Ўзбекистонда бўлиб ўтган президент сайловларида МДҲ кузатувчилари миссиясига раҳбарлик қилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда муддатидан илгари президент сайлови 9 июль кунига белгиланган. Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган президент сайловида муддатидан олдин овоз бериш жараёнлари 28 июнь-5 июль кунлари бўлиб ўтади. Ташқи ишлар вазирлигининг МСКга келиб тушган тақдимномасига асосан 39 та Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида 56 та сайлов участкаси тузилади.
Президентликка Экопартиядан Абдушукур Ҳамзаев, Халқ-демократик партиясидан Улуғбек Иноятов, "Адолат" социал-деморкатик партиясидан Робахон Маҳмудова, Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан (ЎзЛиДеП) амалдаги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев номзоди илгари сурилган. Номзодларнинг сайловолди ташвиқоти 7 июндан бошланган.
Янгиликлар лентаси
0