Выборы президента Узбекистана — 2023 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.05.2023
Ўзбекистон президенти сайлови — 2023
Ўзбекистонда муддатидан илгари президенти сайлови 2023 йил 9 июль куни бўлиб ўтади.

Ўзбекистон президенти сайловида овоз бериш бюллетени тасдиқланди

© Центральная избирательная комиссияМарказий сайлов комиссияси мажлиси
Марказий сайлов комиссияси мажлиси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.06.2023
Oбуна бўлиш
Марказий сайлов комиссияси сайлов бюллетенининг шакли, матни ва тавсифини тасдиқлади.
ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти сайловига доир сайлов бюллетенининг шакли, матни ва тавсифи тасдиқланди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссисининг (МСК) навбатдаги мажлисида маълум қилинди.
Қайд этилишича, президентликка номзодларнинг фамилияси, исми ва отасининг исми сайлов бюллетенига, сайлов участкасида овозларни санаб чиқиш натижалари ҳамда сайлов округи бўйича сайлов натижаларини аниқлаш тўғрисидаги баённомаларга лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбоси тартибида киритилади.

"Календарь режага кўра, 19 июнга қадар сайлов бюллетенларига бўлган эхтиёж аниқланиши ва чоп этилиши лозим", дейди МСК котиби Худоёр Маматов.

Сайлов бюллетенлари давлат тилида, шунингдек округ сайлов комиссиясининг қарорига биноан тегишли округ аҳолисининг кўпчилиги сўзлашадиган тилларда нашр этилади. Сайлов бюллетенларини Брайль алифбоси асосида тўлдириш учун трафаретлар тайёрланиши мумкин.
Участка сайлов комиссиялари сайлов бюллетенларини овоз бериш кунига, шу жумладан муддатидан олдин овоз бериш кунига камида уч кун қолганида округ сайлов комиссияларидан олади. Участка сайлов комиссияси оладиган сайлов бюллетенларининг сони участка бўйича рўйхатларга киритилган фуқаролар сонига нисбатан ярим фоиздан ортиқроқ бўлиши мумкин эмас.
Президент сайловига олдингига қараганда 41 фоизга камроқ маблағ - 174 млрд сўм ажратилди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган президент сайловида муддатидан олдин овоз бериш жараёнлари 28 июнь-5 июль кунлари бўлиб ўтади. Ташқи ишлар вазирлигининг МСКга келиб тушган тақдимномасига асосан 39 та Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида 56 та сайлов участкаси тузилади.
Президентликка Экопартиядан Абдушукур Ҳамзаев, Халқ-демократик партиясидан Улуғбек Иноятов, "Адолат" социал-деморкатик партиясидан Робахон Маҳмудова, Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан (ЎзЛиДеП) Шавкат Мирзиёев номзоди илгари сурилган. Номзодларнинг сайловолди ташвиқоти 7 июндан бошланган.
Янгиликлар лентаси
0