https://sputniknews.uz/20230519/prezident-saylov-mablag-35102120.html
Президент сайловига қанча маблағ сарфланиши маълум бўлди
Президент сайловига қанча маблағ сарфланиши маълум бўлди
Sputnik Ўзбекистон
Президент сайловига олдингига қараганда 41 фоизга камроқ маблағ - 174 млрд сўм ажратилди.
2023-05-19T11:58+0500
2023-05-19T11:58+0500
2023-05-19T19:40+0500
сиёсат
ўзбекистон президенти сайлови — 2023
ўзбекистон
сайловлар
марказий сайлов комиссияси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/18/21066583_0:69:1280:789_1920x0_80_0_0_4e0187ec3f15a321c7d1c55715be1249.jpg
ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Марказий сайлов комиссияси (МСК) Ўзбекистон президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар сметасини 174 миллиард 130 миллион сўм миқдорида ишлаб чиқди. Бу ҳақда МСКнинг навбатдаги мажлисида маълум қилинди. МСК аъзоси Адҳам Ибодуллаевнинг сўзларига кўра, 2021 йилдаги президент сайловида 26 фоизи ва жорий йилда бўлиб ўтган референдумда 13,5 фоиз бюджет маблағлари иқтисод қилинган.Мазкур маблағ аввалги президент сайлови учун ажратилган маблағдан 41 фоизга камдир. Харажатлар сметасига кўра маблағларнинг деярли 82 фоизи округ ва участка сайлов комиссияларининг фаолиятини ташкил этиш учун ажратилмоқда. Ушбу маблағларнинг 76 фоизи округ ва участка сайлов комиссиялари аъзолари (аъзоларнинг аксарият қисми ўқитувчи, шифокор, фаол фуқаролар таркибидан шакллантирилган) меҳнати учун тўлаб бериладиган компенсация тўловлари учун сарфланиши учун режалаштирилган.Қайд этилишича, харажатлар сметасини шакллантириш жараёнида қонун талабларидан келиб чиқиб, аввалги сиёсий тадбирларда амалга оширилган сарф-харажатларни мақбуллаштиришни ҳисобга олган ҳолда барча маблағ талаб этиладиган жиҳатлари эътиборга олинган.Эслатиб ўтамиз, 2021 йил учун президент сайловига 300 миллиард сўм ажратилганди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/18/21066583_0:0:1280:960_1920x0_80_0_0_049fa0c2a55a7d64db9627fb1d739531.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон президент сайлови 2023 мск маблағ пул сайлов 2023
ўзбекистон президент сайлови 2023 мск маблағ пул сайлов 2023
Президент сайловига қанча маблағ сарфланиши маълум бўлди
11:58 19.05.2023 (янгиланди: 19:40 19.05.2023) Президент сайловига олдингига қараганда 41 фоизга камроқ маблағ - 174 млрд сўм ажратилди.
ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Марказий сайлов комиссияси (МСК) Ўзбекистон президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар сметасини 174 миллиард 130 миллион сўм миқдорида ишлаб чиқди. Бу ҳақда МСКнинг навбатдаги мажлисида маълум қилинди.
МСК аъзоси Адҳам Ибодуллаевнинг сўзларига кўра, 2021 йилдаги президент сайловида 26 фоизи ва жорий йилда бўлиб ўтган референдумда 13,5 фоиз бюджет маблағлари иқтисод қилинган.
Мазкур маблағ аввалги президент сайлови учун ажратилган маблағдан 41 фоизга камдир. Харажатлар сметасига кўра маблағларнинг деярли 82 фоизи округ ва участка сайлов комиссияларининг фаолиятини ташкил этиш учун ажратилмоқда.
Ушбу маблағларнинг 76 фоизи округ ва участка сайлов комиссиялари аъзолари (аъзоларнинг аксарият қисми ўқитувчи, шифокор, фаол фуқаролар таркибидан шакллантирилган) меҳнати учун тўлаб бериладиган компенсация тўловлари учун сарфланиши учун режалаштирилган.
"Умумпартиявий тадбирлар ва сиёсий партия томонидан кўрсатилган номзодларнинг сайловолди ташвиқоти ва тарғибот ишларини амалга оширишга ажратиладиган маблағлар — 19 млрд 655 млн сўмни ташкил этиши таъкидланди. Бунда, ҳар бир номзодга 4 млрд 914 млн сўмдан тўғри келмоқда", - дейди Адҳам Ибодуллаев.
Қайд этилишича, харажатлар сметасини шакллантириш жараёнида қонун талабларидан келиб чиқиб, аввалги сиёсий тадбирларда амалга оширилган сарф-харажатларни мақбуллаштиришни ҳисобга олган ҳолда барча маблағ талаб этиладиган жиҳатлари эътиборга олинган.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йил учун президент сайловига 300 миллиард сўм ажратилганди.