ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган президент сайловида расмий ахборотга оид маълумотларни Марказий сайлов комиссиясининг расмий саҳифалари орқали олиш мумкин.
Sputnik сайловга оид саволларга жавоб олиш мумкин бўлган ахборот манбаларини жамлади.
Ахборот манбаларини жамлади:
Шунингдек, Марказий сайлов комиссияси ҳузурида “1200” рақамли "Call-center" ишга туширилган. Қолаверса сайловга оид маълумотлар билан Saylov 2023 Telegram-канали орқали ҳам танишиш мумкин.
Мазкур саҳифалар сайлов кампанияси, овоз бериш жараёни, сайловчилар, маҳаллий ва хорижий кузатувчилар ҳамда сайлов жараёнларининг бошқа иштирокчилари ҳақида маълумотлар олиш имкониятини беради.
*Meta (Facebook ва Instagram ижтимоий тармоқлари) фаолияти Россияда экстремистик сифатида тақиқланган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда президент сайлови 9 июль кунига белгиланган. Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган президент сайловида муддатидан олдин овоз бериш жараёнлари 28 июнь-5 июль кунлари бўлиб ўтади. Ташқи ишлар вазирлигининг МСКга келиб тушган тақдимномасига асосан 39 та Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида 56 та сайлов участкаси тузилади.
Президентликка Экопартиядан Абдушукур Ҳамзаев, Халқ-демократик партиясидан Улуғбек Иноятов, "Адолат" социал-деморкатик партиясидан Робахон Маҳмудова, Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан (ЎзЛиДеП) амалдаги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев номзоди илгари сурилган. Номзодларнинг сайловолди ташвиқоти 7 июндан бошланган.