Ўзбекистон президенти сайлови — 2023

Сайлов участкасини қандай аниқлаш мумкин — қўлланма

Сайлов участкасини аниқлаш имконияти Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида яратилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 июн — Sputnik. Ўзбекистонда муддатидан илгари бўлиб ўтадиган президент сайлови бўйича сайлов участкасини аниқлаш бир нечта тартибда амалга оширилади.
Сайлов участкасини аниқлаш имконияти Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида яратилган. Бунинг учун сайтдаги "Хизматлар" саҳифасини танлаш керак бўлади.
Сайлов участкасини аниқлаш
Сайлов участкасини аниқлаш кетма-кетлиги:
саҳифадаги "Овоз берувчиларнинг электрон рўйхатида бормисиз?" бўлимига киринг;
паспорт ёки ID-картангиз серия ва рақамини киритинг;
туғилган кун маълумотларингизни киритинг;
математик амални бажаринг;
сўнгра "излаш" тугмасини босинг.
Шундан кейин янги ойнада сайлов участкасининг рақами, манзили, участка комиссиясининг телефон рақами ҳамда харитада жойлашуви пайдо бўлади.
Сайлов участкасини аниқлаш
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда президент сайлови 9 июль кунига белгиланган. Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган президент сайловида муддатидан олдин овоз бериш жараёнлари 28 июнь-5 июль кунлари бўлиб ўтади.
Ташқи ишлар вазирлигининг МСКга келиб тушган тақдимномасига асосан 39 та Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида 56 та сайлов участкаси тузилади.
Президентликка Экопартиядан Абдушукур Ҳамзаев, Халқ-демократик партиясидан Улуғбек Иноятов, "Адолат" социал-деморкатик партиясидан Робахон Маҳмудова, Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан (ЎзЛиДеП) амалдаги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев номзоди илгари сурилган. Номзодларнинг сайловолди ташвиқоти 7 июндан бошланган.