АҚШ Украинадаги биолабораторияларни қуриш учун қанча сарфлагани маълум бўлди

© AP Photo / Andrew HarnikБывший американский офицер заявил, что биолаборатории на Украине работали строго секретно
Бывший американский офицер заявил, что биолаборатории на Украине работали строго секретно - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.06.2026
Oбуна бўлиш
Молиялаштириш техник ёрдам дастурлари доирасида амалга оширилган.
ТОШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. АҚШ мудофаа вазирлиги Украина ҳудудларидаги биологик лабораторияларни лойиҳалаш, қуриш ва жиҳозлашга 11 миллион доллардан ортиқ сармоя киритган. Бу АҚШ Миллий разведкаси очиқлаган ҳужжатларидан маълум бўлди.
Бу маълумотларга кўра, Американинг “Black & Veatch” компанияси бош пудратчи бўлган. Сметаларга кўра, Украина ўлатга қарши илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги Марказий референс лабораториясининг нархи тахминан 3,49 миллион долларни ташкил этган. Шундан 2 миллион доллардан ортиғи лаборатория ускуналарига сарфланган.
Карпаторти вилоятида диагностика ускуналари харажати 1,92 миллион доллардан ошган. АҚШ Херсон диагностика лабораториясига 1,72 миллион долларга яқин, Херсон вилояти лаборатория марказига эса 2,1 миллион доллардан ортиқ сармоя киритган.
Молиялаштириш техник ёрдам дастурлари доирасида амалга оширилган, унда донор Америка мудофаа идораси, бенефициар эса Украина Соғлиқни сақлаш вазирлиги бўлган.
АҚШ Миллий разведка бошқармаси директори Украинадаги 40 та лабораторияларда хавфли вируслар билан ишлаб уларга янги хусусиятларни жорий қилиш ўрганилгани ҳақидаги далиллар бор ҳужжатларни эълон қилди. Гап, хусусан, куйдирги, эбола, вабо ва турли хил иситма каби ўта хавфли патогенлар ҳақида кетмоқда.
Здание штаб-квартиры Всемирной организации здравоохранения в Женеве.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.06.2026
Украинадаги биолабораториялар ишига ЖССТ жалб қилинган
Россия бир неча бор АҚШ биологик қуролларни ишлаб чиқаришни молиялаштираётганини ва биологик ва заҳарли қуролларни тақиқлаш тўғрисидаги конвенцияни бузган ҳолда Украинада ўнлаб биолаб-лабораторияларини жойлаштираётганини маълум қилган.
Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, АҚШнинг ҳарбий-биологик дастурини давом эттириш учун ҳамма нарса Россия махсус ҳарбий операцияси бошланганидан кейин Украинадан олиб чиқилган.
Байден маъмурияти Украинада АҚШ томонидан назорат қилинадиган кимёвий ва биологик лабораториялар мавжудлигини рад этганди, барча айбловларни эса “ёмон жосуслик романи”, “Россия пропагандаси” ва “фитна” деб атаганди.

Мавзуга оид:

АҚШ Африкани препаратлар учун синов майдони сифатида кўрмоқда — Россия Қуролли Кучлари
Рогов: Запорожьеда Пентагоннинг иккита биологик лабораторияси бор
АҚШ ҳарбий биологик фаоллиги тобора кучайиб бормоқда — Шойгу
Украинада АҚШнинг биологик лабораториялари мавжуд — Кичик Кеннеди
АҚШ юқумли касалликлар қўзғатувчиларини қўллаш усулларини изламоқда – РФ Мудофаа вазирлиги
Россия Мудофаа вазирлиги Украинада топилган хавфли касалликлар патогенларини ўрганади
АҚШ ўз тадқиқотлари учун украиналикларнинг бионамуналарини йиғмоқда — Косачёв
ОАВ: Қўшма Штатлар украиналиклардан тажриба “қуёнчаси” сифатида фойдаланмоқда
Россия Украинадаги АҚШ ҳарбий-биологик лойиҳаларини тўхтатишнинг уддасидан чиқди
Украинадаги АҚШ биолабораториялари атайлаб тегишли равишда ҳимояланмаган бўлган
Украинадаги биологик лабораторияларнинг ғарбий кураторлари маълум бўлди
Янгиликлар лентаси
0