https://sputniknews.uz/20260614/ukraina-biolaboratoriyalar-58327611.html
Украинадаги биолабораториялар ишига ЖССТ жалб қилинган
Украинадаги биолабораториялар ишига ЖССТ жалб қилинган
Sputnik Ўзбекистон
АҚШ ҳукуматининг молиявий кўмаги билан украиналик олимлар биологик ҳимоя режимига эга лабораторияларда юқори патоген парранда гриппи ва бошқа юқори юқумли... 14.06.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-06-14T17:21+0500
2026-06-14T17:21+0500
2026-06-14T17:21+0500
дунёда
дунё янгиликлари
украина
биолаборатория
жсст
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/1f/18054723_0:0:3067:1725_1920x0_80_0_0_df1b255ff63981590b46c483cbe1e644.jpg
ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ), АҚШ касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари ва бир нечта Ғарб тадқиқот марказлари Украина биологик лабораториялари ҳамкорлик тармоғининг бир қисми бўлган. Бу АҚШ Миллий разведкаси директори эълон қилган маълумотлардан маълум бўлади.Ҳужжатда "Украина илмий ходимлари тармоғи" бўлимида АҚШнинг “Black & Veatch” ва “Metabiota” мудофаа пудратчилари билан бир қаторда АҚШ қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Швейцариянинг SAFOSO консалтинг компанияси, Жаҳон ҳайвонлар саломатлигини муҳофаза қилиш ташкилоти ва Украина жамоат саломатлиги маркази тузилмалари мавжуд. Схемада JGI ва “Orio” тадқиқот компаниялари ҳам кўрсатилган.Украина лабораторияларининг академик ҳамкорлари сифатида Анкориждаги Аляска университети, Нью-Мексико университети, Теннесси университети, Флорида университети ва Канзас штати университети айтилган. Бундан ташқари, Гельмгольц номидаги немис экологик тадқиқотлар маркази ҳам тармоққа киритилган.Таъкидланишича, АҚШ ҳукуматининг молиявий кўмаги билан украиналик олимлар биологик ҳимоя режимига эга лабораторияларда юқори патоген парранда гриппи ва бошқа юқори юқумли вирусларнинг геномларини ўрганишган. Ушбу объектларнинг қурилиши ҳам Америка томони молиялаштирган.Куни кеча АҚШ Миллий разведка бошқармаси директори Украинадаги 40 та лабораторияларда хавфли вируслар билан ишлаб уларга янги хусусиятларни жорий қилиш ўрганилгани ҳақидаги далиллар бор ҳужжатларни эълон қилди. Гап, хусусан, куйдирги, эбола, вабо ва турли хил иситма каби ўта хавфли патогенлар ҳақида кетмоқда.Россия бир неча бор АҚШ биологик қуролларни ишлаб чиқаришни молиялаштираётганини ва биологик ва заҳарли қуролларни тақиқлаш тўғрисидаги конвенцияни бузган ҳолда Украинада ўнлаб биолаб-лабораторияларини жойлаштираётганини маълум қилган.Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, АҚШнинг ҳарбий-биологик дастурини давом эттириш учун ҳамма нарса Россия махсус ҳарбий операцияси бошланганидан кейин Украинадан олиб чиқилган.Байден маъмурияти Украинада АҚШ томонидан назорат қилинадиган кимёвий ва биологик лабораториялар мавжудлигини рад этганди, барча айбловларни эса “ёмон жосуслик романи”, “Россия пропагандаси” ва “фитна” деб атаганди.Мавзуга оид:АҚШ Африкани препаратлар учун синов майдони сифатида кўрмоқда — Россия Қуролли КучлариРогов: Запорожьеда Пентагоннинг иккита биологик лабораторияси борАҚШ ҳарбий биологик фаоллиги тобора кучайиб бормоқда — ШойгуУкраинада АҚШнинг биологик лабораториялари мавжуд — Кичик КеннедиАҚШ юқумли касалликлар қўзғатувчиларини қўллаш усулларини изламоқда – РФ Мудофаа вазирлигиРоссия Мудофаа вазирлиги Украинада топилган хавфли касалликлар патогенларини ўрганадиАҚШ ўз тадқиқотлари учун украиналикларнинг бионамуналарини йиғмоқда — КосачёвОАВ: Қўшма Штатлар украиналиклардан тажриба “қуёнчаси” сифатида фойдаланмоқдаРоссия Украинадаги АҚШ ҳарбий-биологик лойиҳаларини тўхтатишнинг уддасидан чиқдиУкраинадаги АҚШ биолабораториялари атайлаб тегишли равишда ҳимояланмаган бўлганУкраинадаги биологик лабораторияларнинг ғарбий кураторлари маълум бўлди
https://sputniknews.uz/20260516/aqsh-biolaboratoriyalari-nimani-yashirmoqda-57631388.html
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/1f/18054723_186:0:2915:2047_1920x0_80_0_0_21765bb0f800b4b32ac0cdd50c9714e3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, дунё янгиликлари, украина, биолаборатория, жсст
дунёда, дунё янгиликлари, украина, биолаборатория, жсст
Украинадаги биолабораториялар ишига ЖССТ жалб қилинган
АҚШ ҳукуматининг молиявий кўмаги билан украиналик олимлар биологик ҳимоя режимига эга лабораторияларда юқори патоген парранда гриппи ва бошқа юқори юқумли вирусларнинг геномларини ўрганишган.
ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ), АҚШ касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари ва бир нечта Ғарб тадқиқот марказлари Украина биологик лабораториялари ҳамкорлик тармоғининг бир қисми бўлган. Бу АҚШ Миллий разведкаси директори эълон қилган маълумотлардан
маълум бўлади. Ҳужжатда "Украина илмий ходимлари тармоғи" бўлимида АҚШнинг “Black & Veatch” ва “Metabiota” мудофаа пудратчилари билан бир қаторда АҚШ қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Швейцариянинг SAFOSO консалтинг компанияси, Жаҳон ҳайвонлар саломатлигини муҳофаза қилиш ташкилоти ва Украина жамоат саломатлиги маркази тузилмалари мавжуд. Схемада JGI ва “Orio” тадқиқот компаниялари ҳам кўрсатилган.
Украина лабораторияларининг академик ҳамкорлари сифатида Анкориждаги Аляска университети, Нью-Мексико университети, Теннесси университети, Флорида университети ва Канзас штати университети айтилган. Бундан ташқари, Гельмгольц номидаги немис экологик тадқиқотлар маркази ҳам тармоққа киритилган.
Таъкидланишича, АҚШ ҳукуматининг молиявий кўмаги билан украиналик олимлар биологик ҳимоя режимига эга лабораторияларда юқори патоген парранда гриппи ва бошқа юқори юқумли вирусларнинг геномларини ўрганишган. Ушбу объектларнинг қурилиши ҳам Америка томони молиялаштирган.
Куни кеча АҚШ Миллий разведка бошқармаси директори Украинадаги 40 та лабораторияларда хавфли вируслар билан ишлаб уларга янги хусусиятларни жорий қилиш ўрганилгани ҳақидаги далиллар бор ҳужжатларни
эълон қилди. Гап, хусусан, куйдирги, эбола, вабо ва турли хил иситма каби ўта хавфли патогенлар ҳақида кетмоқда.
Россия бир неча бор АҚШ биологик қуролларни ишлаб чиқаришни молиялаштираётганини ва биологик ва заҳарли қуролларни тақиқлаш тўғрисидаги конвенцияни бузган ҳолда Украинада ўнлаб биолаб-лабораторияларини жойлаштираётганини
маълум қилган.
Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, АҚШнинг ҳарбий-биологик дастурини давом эттириш учун ҳамма нарса Россия махсус ҳарбий операцияси бошланганидан кейин Украинадан
олиб чиқилган.Байден маъмурияти Украинада АҚШ томонидан назорат қилинадиган кимёвий ва биологик лабораториялар мавжудлигини рад этганди, барча айбловларни эса “ёмон жосуслик романи”, “Россия пропагандаси” ва “фитна” деб атаганди.