https://sputniknews.uz/20240918/rogov-zaporoje-pentagon-biologik-laboratoriya-45726741.html
Рогов: Запорожьеда Пентагоннинг иккита биологик лабораторияси бор
Рогов: Запорожьеда Пентагоннинг иккита биологик лабораторияси бор
Sputnik Ўзбекистон
Рогов Американинг Запорожьедаги биологик лабораториялари ҳақида маълум қилди.
2024-09-18T17:03+0500
2024-09-18T17:03+0500
2024-09-18T17:23+0500
дунё янгиликлари
дунёда
украина
ақш
биолаборатория
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/01/23719337_0:191:2963:1858_1920x0_80_0_0_972f61241c9c38bf3448778b51c3a3dc.jpg
ТОШКЕНТ, 18 сен — Sputnik. Пентагон дастурлари доирасида яратилган иккита биологик лаборатория Киев режими назорати остидаги Запорожье шаҳрида жойлашган. Бу ҳақда Россия Федерацияси Жамоатчилик палатасининг суверенитет масалалари бўйича комиссияси раиси, янги ҳудудларни интеграциялашуви бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳамраиси Владимир Рогов РИА Новостига маълум қилди.Унинг сўзларига кўра, Украинада махсус ҳарбий операция бошланганидан сўнг лабораториялардан асбоб-ускуналар ва тадқиқот натижалари шошилинч равишда олиб ташланган.У, шунингдек, биологик лабораториялар Богдан Хмелницкий кўчаси ҳудудида ва Запорожьенинг энг марказидаги Касаба уюшмалари майдонида жойлашганини қўшимча қилди.
https://sputniknews.uz/20231030/aqsh-harbiy-biologik-faolligi-tobora-kuchayib-bormoqda-shoygu-40463950.html
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/01/23719337_116:0:2847:2048_1920x0_80_0_0_d5e472131ed53218f5160533a3093b71.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
пентагон биологик лаборатория киев режими запорожье шаҳри россия владимир рогов
пентагон биологик лаборатория киев режими запорожье шаҳри россия владимир рогов
Рогов: Запорожьеда Пентагоннинг иккита биологик лабораторияси бор
17:03 18.09.2024 (янгиланди: 17:23 18.09.2024) Рогов Американинг Запорожьедаги биологик лабораториялари ҳақида маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 18 сен — Sputnik. Пентагон дастурлари доирасида яратилган иккита биологик лаборатория Киев режими назорати остидаги Запорожье шаҳрида жойлашган. Бу ҳақда Россия Федерацияси Жамоатчилик палатасининг суверенитет масалалари бўйича комиссияси раиси, янги ҳудудларни интеграциялашуви бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳамраиси Владимир Рогов
РИА Новостига маълум қилди.
"Тезкор маълумотларга кўра, Запорожье шаҳрида иккита биологик лаборатория мавжуд бўлиб, улар Пентагон дастурлари бўйича махсус ҳарбий операция ташкил этилишидан олдин ҳам яратилган. Ҳужжатларга кўра, улар ташқаридан эътиборни жалб қилмаслик учун хусусий тузилмалар, ўраб олинган ва яхши қўриқланадиган ҳудудлар сифатида ниқобланган”, — деди Рогов.
Унинг сўзларига кўра, Украинада махсус ҳарбий операция бошланганидан сўнг лабораториялардан асбоб-ускуналар ва тадқиқот натижалари шошилинч равишда олиб ташланган.
“2022 йилнинг февраль-март ойларида у ерда жуда фаол ҳаракатлар бошланди, нимадир шошилинч экспорт қилинди. Энди фаоллик камайди, лекин улар ҳали ҳам жуда юқори даражада ҳимояланган, ҳатто яқин атрофда турган машиналар ҳам хавфсизлик хизмати томонидан ҳайдаб юборилади. Бу жиҳозларнинг бир қисми қолган бўлиши мумкинлигини кўрсатади. Ҳозирда ушбу лабораториялар ишлаяптими ёки йўқми, аниқ маълум эмас. Эҳтимол, ҳозир у ерда фаол иш олиб борилмаяпти”, — деди Рогов.
У, шунингдек, биологик лабораториялар Богдан Хмелницкий кўчаси ҳудудида ва Запорожьенинг энг марказидаги Касаба уюшмалари майдонида жойлашганини қўшимча қилди.