https://sputniknews.uz/20230815/kichik-kennedi-ukraina-aqsh-biologik-laboratoriyalar-37859793.html
Украинада АҚШнинг биологик лабораториялари мавжуд — Кичик Кеннеди
Украинада АҚШнинг биологик лабораториялари мавжуд — Кичик Кеннеди
Sputnik Ўзбекистон
Кичик Кеннеди: АҚШ Украинада биоқуролларни ўрганиш учун лабораториялар яратди.
2023-08-15T08:20+0500
2023-08-15T08:20+0500
2023-08-15T11:38+0500
дунёда
дунё янгиликлари
ақш
украина
биолаборатория
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/0f/37866383_0:4:2868:1617_1920x0_80_0_0_f8c7dea445b3b6376a579c35970b88e6.jpg
ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. АҚШ биологик қурол дастурлари доирасида Украинада биолабораториялар яратди. Бу ҳақда Демократик партиядан президентликка номзод кичик Роберт Кеннеди маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.Унинг таъкидлашича, 2001 йилда Қўшма Штатлар яна биоқуролларга катта миқдорда маблағ сарфлай бошлади, аммо "Женева конвенциясини бузиш жиноятдир" деб хавотирда эди, шунинг учун биологик хавфсизликни бошқариш Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги бошқармага ўтказилди.Кеннеди ҳар бир биоқурол ишлаб чиқилишига вакцина кераклигини қўшимча қилди, чунки биоқуролларни "100% ҳолларда" жойлаштиришда тескари йўналишда ҳаракат қилиш имконияти мавжуд.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой яна бир бор АҚШни бошқа мамлакатлардаги ҳарбий-биологик фаолиятига ойдинлик киритишга чақирган эди. Шунингдек, Россия Қуролли кучлари Радиация, кимёвий ва биологик ҳимоя кучлари (РКБҲ) бошлиғи генерал-лейтенант Игорь Кириллов АҚШ ўз иттифоқчилари кўмагида юқумли касалликлар қўзғатувчиларини самарали қўллаш усулларини излашга қаратилган кенг кўламли ҳарбий-биологик тадқиқотларни амалга ошираётганини маълум қилган эди.
https://sputniknews.uz/20230414/aqsh-mdh-33938284.html
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/0f/37866383_69:0:2800:2048_1920x0_80_0_0_87b50306a23ec4f44ff7a75b7ac47153.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
кичик кеннеди украина ақш биологик лабораториялари
кичик кеннеди украина ақш биологик лабораториялари
Украинада АҚШнинг биологик лабораториялари мавжуд — Кичик Кеннеди
08:20 15.08.2023 (янгиланди: 11:38 15.08.2023) Кичик Кеннеди: АҚШ Украинада биоқуролларни ўрганиш учун лабораториялар яратди.
ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. АҚШ биологик қурол дастурлари доирасида Украинада биолабораториялар яратди. Бу ҳақда Демократик партиядан президентликка номзод кичик Роберт Кеннеди маълум қилди, деб ёзмоқда
РИА Новости. “Украинада биолабораторияларимиз бор, чунки биз биоқуролларни ишлаб чиқяпмиз ва бу қуроллар барча турдаги янги синтетик биология CRISPR технологиясидан ва олдинги авлод учун мавжуд бўлмаган генетик муҳандислик усулларидан фойдаланади”, - дейди сиёсатчи.
Унинг таъкидлашича, 2001 йилда Қўшма Штатлар яна биоқуролларга катта миқдорда маблағ сарфлай бошлади, аммо "Женева конвенциясини бузиш жиноятдир" деб хавотирда эди, шунинг учун биологик хавфсизликни бошқариш Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги бошқармага ўтказилди.
Кеннеди ҳар бир биоқурол ишлаб чиқилишига вакцина кераклигини қўшимча қилди, чунки биоқуролларни "100% ҳолларда" жойлаштиришда тескари йўналишда ҳаракат қилиш имконияти мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой яна бир бор АҚШни бошқа мамлакатлардаги ҳарбий-биологик фаолиятига ойдинлик киритишга
чақирган эди. Шунингдек, Россия Қуролли кучлари Радиация, кимёвий ва биологик ҳимоя кучлари (РКБҲ) бошлиғи генерал-лейтенант Игорь Кириллов АҚШ ўз иттифоқчилари кўмагида юқумли касалликлар қўзғатувчиларини самарали қўллаш усулларини излашга қаратилган кенг кўламли ҳарбий-биологик тадқиқотларни амалга ошираётганини маълум
қилган эди.