https://sputniknews.uz/20250613/toshkent-xalqaro-investitsiya-forum-305-mlrd-hujjat-49889946.html
Тошкент халқаро инвестиция форумида 30,5 млрд долларлик ҳужжатлар имзоланди
Тошкент халқаро инвестиция форумида 30,5 млрд долларлик ҳужжатлар имзоланди
Sputnik Ўзбекистон
Бу йилги форум 8 мингдан ортиқ иштирокчини жалб қилди. 13.06.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-06-13T13:03+0500
2025-06-13T13:03+0500
2025-06-13T13:03+0500
иқтисод
ўзбекистон
тошкент
форум
лазиз қудратов
ҳамкорлик
инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
инвестиция
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/06/0d/49889775_0:15:747:435_1920x0_80_0_0_43f912b5afa7c68fa87068e5bae4c1fe.jpg
TOШКЕНТ, 13 июн — Sputnik. Тошкент халқаро инвестиция форумида умумий қиймати 30,5 миллиард долларлик инвестиция келишувлари ва савдо шартномалари имзоланди, дея хабар берди Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати. Пойтахтда 9-12 июнь кунлари турли манзилларда Тошкент халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтди. Бу йилги форум 8 мингдан ортиқ иштирокчини, жумладан, 97 мамлакатдан 3 мингга яқин хорижий меҳмонни жалб қилди. ТХИФ-2025 доирасида дунёнинг ўнлаб мамлакатларидан 150 дан ортиқ нуфузли спикерлар — инвесторлар, иқтисодий экспертлар ва расмийлар иштирокида 36 та панел сессиялари бўлиб ўтди. Форумда Ўзбекистоннинг саноат салоҳиятини акс эттирувчи кенг кўламли саноат кўргазмаси ҳам ўтказилди. Кўргазмага ҳар куни 2 000 дан ортиқ киши ташриф буюрди, унинг майдонларида B2B ва B2G форматларида 500 дан ортиқ учрашувлар ўтказилди. Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратовнинг қайд этишича, ушбу муҳим воқеаларнинг барчаси етакчи халқаро инвесторларни, давлат органлари, молия институтлари ва ишбилармон доиралар вакилларини бирлаштирди. Форумга оид хабарлар:
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/06/0d/49889775_76:0:673:448_1920x0_80_0_0_01c7bc79ecd16161747ecf158005332a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, ўзбекистон, тошкент, форум, лазиз қудратов , ҳамкорлик, инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, инвестиция
иқтисод, ўзбекистон, тошкент, форум, лазиз қудратов , ҳамкорлик, инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, инвестиция
Тошкент халқаро инвестиция форумида 30,5 млрд долларлик ҳужжатлар имзоланди
Бу йилги форум 8 мингдан ортиқ иштирокчини жалб қилди.
TOШКЕНТ, 13 июн — Sputnik. Тошкент халқаро инвестиция форумида умумий қиймати 30,5 миллиард долларлик инвестиция келишувлари ва савдо шартномалари имзоланди, дея хабар берди Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
матбуот хизмати. Пойтахтда 9-12 июнь кунлари турли манзилларда Тошкент халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтди. Бу йилги форум 8 мингдан ортиқ иштирокчини, жумладан, 97 мамлакатдан 3 мингга яқин хорижий меҳмонни жалб қилди.
ТХИФ-2025 доирасида дунёнинг ўнлаб мамлакатларидан 150 дан ортиқ нуфузли спикерлар — инвесторлар, иқтисодий экспертлар ва расмийлар иштирокида 36 та панел сессиялари бўлиб ўтди.
Форумда Ўзбекистоннинг саноат салоҳиятини акс эттирувчи кенг кўламли саноат кўргазмаси ҳам ўтказилди. Кўргазмага ҳар куни 2 000 дан ортиқ киши ташриф буюрди, унинг майдонларида B2B ва B2G форматларида 500 дан ортиқ учрашувлар ўтказилди.
“Форум доирасида умумий қиймати 30,5 миллиард долларлик инвестиция келишувлари ва савдо шартномалари имзоланди”, — дейилади хабарда.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратовнинг қайд этишича, ушбу муҳим воқеаларнинг барчаси етакчи халқаро инвесторларни, давлат органлари, молия институтлари ва ишбилармон доиралар вакилларини бирлаштирди.
"Биз келгуси йилда Тошкентда янги ғоялар, илғор ташаббус ва инновацион форматлар билан яна бир бор учрашишни интиқлик билан кутиб қоламиз", — деди Лазиз Кудратов.