Саида Мирзиёева инвесторларни Қорақалпоғистондаги имкониятларни баҳолашга чақирди

© Saida Mirziyoyeva/TelegramСаида Мирзиёева
Саида Мирзиёева - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.06.2025
Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Саида Мирзиёева Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасидаги сессияда иштирок этди.
TOШКЕНТ, 12 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева Қорақалпоғистон келажаги энг муҳим миллий устувор йўналишлардан бири эканини айтди, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Энди Саида Мирзиёева Қорақалпоғистонни ривожлантиришни назорат қилади
© SputnikСаида Мирзиёева
Саида Мирзиёева - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.06.2025
Саида Мирзиёева
Саида Мирзиёева Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасидаги сессияда иштирок этди. Унинг сўзларига кўра, аллақачон махсус давлат дастурлари ишга туширилган, бюджетлар ажратилган ва мувофиқлаштирувчи гуруҳлар тузилган.
Мирзиёева вилоят туризм, тоза энергия, қишлоқ хўжалиги ва саноат соҳаларида ноёб салоҳиятга эга эканини таъкидлади.
Boston Consulting Group компанияси билан ҳамкорликда Қорақалпоғистон Республикасини 2035 йилгача ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилди.
“Биз минтақанинг кучли томонларига таянамиз: тоза энергия ва табиий газ соҳасидаги салоҳият, унумдор ерлар ва қишлоқ хўжалиги истиқболлари, шунингдек, барқарор туризм учун мустаҳкам пойдевор яратадиган бой маданий мерос”, — дея у инвесторларни ҳудуд имкониятларини шахсан бориб кўриш ва имкониятларни баҳолашга чақирди.
Қорақалпоғистон "яшил" энергетика, ишлаб чиқариш ва туризм марказига айланади
В Международном конгресс-центре состоялась третья пленарная сессия Совета иностранных инвесторов при Президенте Республики Узбекистан. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.06.2025
Мирзиёев инвесторларни муваффақият тарихининг чинакам иштирокчисига айланишга чорлади
Янгиликлар лентаси
0