Қорақалпоғистон "яшил" энергетика, ишлаб чиқариш ва туризм марказига айланади

Фестиваль Стихия - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.06.2025
Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Ҳудудда аллақачон, 10 ГВт дан ортиқ яшил шамол энергиясини ишлаб чиқариш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда
ТОШКЕНТ, 12 июн — Sputnik. Қорақалпоғистон "яшил" энергетика, аграр соҳада ишлаб чиқариш ва туризм марказига айланади. Б ҳақда Тошкент инвестиция форуми сессиясида маълум қилинди, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Инвестиция форуми доирасида Boston Consulting Group бошқарувчи директори ва катта ҳамкори Рза Нуриев Қорақалпоғистон яқин йилларда иқтисодий ўсиш суръатларини уч баробарга ошириб, яшил энергия ишлаб чиқариш, саноат ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича Ўзбекистоннинг асосий минтақасига айланиши мумкинлигини таъкидлади.
"Биз бошланғич шартлардан тортиб, минтақанинг рақобатбардош устунликларигача ўрганиб чиқдик ва аниқ йўл харитасини ишлаб чиқдик. Ҳозирги чақирувларга қарамай, Қорақалпоғистоннинг салоҳияти жуда катта", — деди у.
Нуриевнинг сўзларига кўра, асосий эътибор тўртта йўналишга қаратилган: энергетика, саноат, қишлоқ хўжалиги ва туризм.
Аллақачон, 10 ГВт дан ортиқ яшил шамол энергиясини ишлаб чиқариш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда - бу минтақани мамлакат ичидаги энергия экспортчисига айлантиради ва электр энергияси нархини пасайтиради.
Республикада қуйидагилар амалга оширилади:
Қўнғирот туманида саноат корхоналари учун солиқ ва энергетика имтиёзлари билан "Яшил кластер зонаси" кўзда тутилган - у ерда энергиянинг 90 фоизи қайта тикланадиган манбалардан олинади.
Қишлоқ хўжалиги қайта ишлаш ва чорвачиликка йўналтирилади. 10 йил ичида гўшт ва сут ишлаб чиқариш 3 баробар ошиши кутилмоқда.
Кунжут ва мош каби янги экинларни ривожлантириш Туркия ва Саудия Арабистони экспорт бозорларига чиқишга ёрдам беради.
Туризм соҳасида халқаро операторлар билан келишувлар имзоланган.
"Туристлар сони 50 фоизга ошишига ишонамиз, шу билан бирга уларнинг қолиш муддати ва харажатлари ҳам ошади", — дея қўшимча қилди у.
Нутқини якунлар экан, Нуриев минтақанинг учта асосий афзаллигини таъкидлади: арзон яшил энергия, энергия талаб қиладиган ишлаб чиқариш учун қулай жойлашув ва агросаноат мажмуасининг жадал ривожланиши.
Қорақалпоғистон учун замонавий автобуслар харид қилинади
Миср компанияси Қорақалпоғистонда нефть маҳсулотларини сақлаш учун омбор қуради
Қорақалпоғистондаги имкониятлар таҳлил қилиниб, галдаги вазифалар белгиланди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.08.2024
Энди Саида Мирзиёева Қорақалпоғистонни ривожлантиришни назорат қилади
Янгиликлар лентаси
0