Қорақалпоғистон учун замонавий автобуслар харид қилинади

© Sputnik /Достонбек РаҳматуллаевЎзбекистонга Хитойдан автобус ва электробус келтирилди
Ўзбекистонга Хитойдан автобус ва электробус келтирилди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.06.2025
Oбуна бўлиш
Республикада жамоат транспорти инфратузилмаси модернизация қилинади.
ТОШКЕНТ, 9 июн – Sputnik. Қорақалпоғистон Республикаси учун замонавий автобуслар харид қилинади ва рақамли бошқарув тизимлари жорий этилади.
Хитойнинг “Datatek technology cо.,ltd Datatek Group” компанияси билан бу борада қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш режалаштирилган.
Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси Фарҳод Эрманов Хитой компанияси раиси Рай Ҳунг билан учрашувда республикада жамоат транспорти инфратузилмасини модернизация қилиш, экологик тоза транспорт воситаларини жорий этиш, замонавий тўлов тизимларини татбиқ этиш ва халқаро тажрибаларни маҳаллий шароитга мослаштириш борасида ўзаро фикр алмашди.
Компания ўзининг замонавий технологиялар ва молиявий ресурслар асосида йирик лойиҳаларни амалга оширишга тайёр эканини билдирди.
Музокаралар давомида икки томонлама ҳамкорлик доирасида биринчи босқичда замонавий автобуслар хариди ва рақамли бошқарув тизимларини жорий этиш бўйича қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш режалаштирилди.
Нақд пулсиз тўловлар: Тошкентда автобус йўловчилари энди қандай қилиб пулни тежашмоқда - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.01.2025
Матбуот маркази
Нақдсиз тўлов: Тошкентда автобус йўловчилари энди пулни қандай тежашмоқда – видео
Янгиликлар лентаси
0