https://sputniknews.uz/20250611/ozbekiston-ozarbayjon-savdo-vakolatxona-49847056.html
Ўзбекистонда Озарбайжоннинг савдо ваколатхонаси очилади
Ўзбекистонда Озарбайжоннинг савдо ваколатхонаси очилади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда Озарбайжоннинг савдо ваколатхонаси очилади. Бу ҳақда Тошкент инвестиция форумида Озарбайжон иқтисодиёт вазири ўринбосари Эльнур Алиев маълум қилди.
2025-06-11T13:00+0500
2025-06-11T13:00+0500
2025-06-11T13:00+0500
иқтисод
ўзбекистон
тошкент
форум
озарбайжон
сайёҳлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/0b/20042602_0:161:3068:1887_1920x0_80_0_0_eb4134e24cffb54062212e121d971b73.jpg
TOШКЕНТ, 11 июн — Sputnik. Ўзбекистонда Озарбайжоннинг савдо ваколатхонаси очилади. Бу ҳақда Тошкент инвестиция форумида Озарбайжон иқтисодиёт вазири ўринбосари Элнур Алиев маълум қилди. Тошкентда бўлиб ўтган инвестиция форумида Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги савдо ҳажмини оширишга хизмат қиладиган механизм ҳақида сўз юритилди. Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Хуррам Тешабоевнинг сўзларига кўра, бу икки мамлакат экспортчилари ўртасида B2B ва B2C форматларида шартномалар тузиш учун электрон савдо платформасини яратишдир. Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Шароф Раҳмоновнинг маълум қилишича, Тошкентнинг Озарбайжон билан товар айланмаси қарийб 150 миллион долларни ташкил этади. Шунингдек, у пойтахтда Озарбайжон капитали иштирокида 200 тадан ортиқ корхона фаолият юритаётганини қўшимча қилди. 2024 йил якунларига кўра, Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги ўзаро савдо ҳажми 253 миллион доллардан ошди. Бу ҳақда икки мамлакат ҳамкорлиги истиқболларига бағишланган сессияда сўз юритилди. Сўнгги 5 йилда Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги ўзаро савдо ҳажми 2 баробардан зиёдга ошди. 2021 йилда бу кўрсаткич қарийб 119 млн долларни ташкил этган.
https://sputniknews.uz/20250406/ozbekiston-ozarbayjon-buyuk-ipak-yoli-sayyohlik-48751990.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Анна Желиховская
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1c/34393060_348:50:935:637_100x100_80_0_0_067faeb5a518bb96ff950ec2641bb91d.jpg
Анна Желиховская
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1c/34393060_348:50:935:637_100x100_80_0_0_067faeb5a518bb96ff950ec2641bb91d.jpg
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/0b/20042602_169:0:2900:2048_1920x0_80_0_0_361b5079d062333fc45214b1c32f009b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Анна Желиховская
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1c/34393060_348:50:935:637_100x100_80_0_0_067faeb5a518bb96ff950ec2641bb91d.jpg
ўзбекистон озарбайжон савдо ваколатхонаси тошкент инвестиция форуми озарбайжон иқтисодиёт вазири ўринбосари эльнур алиев
ўзбекистон озарбайжон савдо ваколатхонаси тошкент инвестиция форуми озарбайжон иқтисодиёт вазири ўринбосари эльнур алиев
Ўзбекистонда Озарбайжоннинг савдо ваколатхонаси очилади
Эксклюзив
2024 йил якунларига кўра, Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги ўзаро савдо ҳажми 253 миллион доллардан ошди.
TOШКЕНТ, 11 июн — Sputnik. Ўзбекистонда Озарбайжоннинг савдо ваколатхонаси очилади. Бу ҳақда Тошкент инвестиция форумида Озарбайжон иқтисодиёт вазири ўринбосари Элнур Алиев маълум қилди.
"Бу Озарбайжоннинг хориждаги олтинчи савдо ваколатхонаси бўлади. Умид қиламизки, бу муносабатларимизга қўшимча туртки беради", — дея аниқлик киритди вазир ўринбосари.
Тошкентда бўлиб ўтган инвестиция форумида Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги савдо ҳажмини оширишга хизмат қиладиган механизм ҳақида сўз юритилди. Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Хуррам Тешабоевнинг сўзларига кўра, бу икки мамлакат экспортчилари ўртасида B2B ва B2C форматларида шартномалар тузиш учун электрон савдо платформасини яратишдир.
"Қўшма лойиҳалар бўйича жорий келишувлар тўплами 2,2 миллиард доллардан ошади", — дея қўшимча қилди Тешабоев.
Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Шароф Раҳмоновнинг маълум қилишича, Тошкентнинг Озарбайжон билан товар айланмаси қарийб 150 миллион долларни ташкил этади. Шунингдек, у пойтахтда Озарбайжон капитали иштирокида 200 тадан ортиқ корхона фаолият юритаётганини қўшимча қилди.
"Туризм ҳамкорликнинг алоҳида соҳасидир. Ҳар йили Тошкентга 10 мингга яқин озарбайжонлик сайёҳ ташриф буюради. Тахминан шунча одам Озарбайжонга боради", — деди ҳоким ўринбосари.
2024 йил якунларига кўра, Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги ўзаро савдо ҳажми 253 миллион доллардан ошди. Бу ҳақда икки мамлакат ҳамкорлиги истиқболларига бағишланган сессияда сўз юритилди. Сўнгги 5 йилда Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги ўзаро савдо ҳажми 2 баробардан зиёдга ошди. 2021 йилда бу кўрсаткич қарийб 119 млн долларни ташкил этган.