Ўзбекистон ва Озарбайжон Буюк Ипак йўли бўйлаб сайёҳлик йўналишини ривожлантирмоқчи

© пресс-служба Комитета по туризму при МинэкологииУзбекистан и Азербайджан подписали меморандум о взаимопонимании в сфере туризма
Узбекистан и Азербайджан подписали меморандум о взаимопонимании в сфере туризма - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.04.2025
Oбуна бўлиш
Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев Озарбайжон Давлат туризм агентлиги раиси ўринбосари Азада Гусейнова билан учрашди.
ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Ўзбекистон ва Озарбайжон Буюк Ипак йўли бўйлаб ягона сайёҳлик йўналишини ривожлантиришга келишиб олди, дея хабар берди Туризм қўмитаси матбуот хизмати.
Самарқандда Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев Озарбайжон Давлат туризм агентлиги раиси ўринбосари Азада Гусейнова билан учрашди. Музокаралар давомида томонлар туризм соҳасининг жорий ҳолати, ҳамкорлик истиқболлари ва қўшма туризм ташаббусларини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди.
“Учрашув якунида "Миллий PR-маркази" давлат унитар корхонаси ва Озарбайжон Туризм кенгаши ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Мазкур ҳужжат Буюк Ипак йўли бўйлаб ягона сайёҳлик йўналишини ривожлантириш ва тарғиб этишга қаратилган”, — дейилади хабарда.
Ҳамкорликнинг асосий мақсади "Joint Silk Road Highlights Tour" ташаббуси доирасида икки мамлакатнинг сайёҳлик ресурсларини бирлаштириш ҳисобланади. Лойиҳа Марказий Европа мамлакатларида сайёҳлик йўналишларини биргаликда тарғиб қилишни, шунингдек, Ипак йўлининг Боку, Шамаха, Шеки, Хива, Бухоро ва Самарқанд каби муҳим тарихий жойларига эътибор қаратишни кўзда тутади.
Меморандум доирасида томонлар қўшма B2B тадбирлари ўтказиш, роуд-шоу ташкил этиш ва халқаро сайёҳлик кўргазмаларида иштирок этиш бўйича келишувга эришишди.
Айтилишича, Ўзбекистон ва Озарбайжон, Ипак йўлининг марказий қисмидаги етакчи сайёҳлик йўналишлари сифатида, кўпроқ сайёҳларни жалб этиш, тарихий жойларнинг машҳурлигини ошириш ва жаҳон туризм бозорида ўз мавқеларини мустаҳкамлаш мақсадида стратегик ҳамкорлик ўрнатишга киришмоқда.
Янгиликлар лентаси
0