Ўзбекистон сунъий интеллект соҳасида 100 мингта янги иш ўрни яратади — тафсилотлар

© iStock / Sansert SangsakawratМужчина работает с ИИ. Архивное фото
Мужчина работает с ИИ. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.06.2025
Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Тошкент инвестиция форуми доирасида Ўзбекистоннинг сунъий интеллект ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш стратегияси тақдим этилди.
TOШКЕНТ, 11 июн — Sputnik. Ўзбекистон 2030 йилга бориб сунъий интеллект соҳасида 100 мингта янги иш ўрни яратишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари Олег Пекос Тошкент инвестиция форумида маълум қилди, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Тошкент инвестиция форуми доирасида Рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари Олег Пекос Ўзбекистоннинг сунъий интеллект ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш стратегиясини тақдим этди.
© Элина БекназароваУзбекистан делает ставку на искусственный интеллект и расширяет условия для роста IT-сектора
Узбекистан делает ставку на искусственный интеллект и расширяет условия для роста IT-сектора - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.06.2025
Узбекистан делает ставку на искусственный интеллект и расширяет условия для роста IT-сектора
Унинг сўзларига кўра, 2030 йилга бориб мамлакат сунъий интеллект соҳасида 100 мингта янги иш ўрни яратиш ва шунча ёш мутахассисни ўқитиш ниятида. Шу мақсадда aistudy.uz таълим платформаси ишга туширилди, унда аллақачон "One Million Uzbek Promters" бепул курслари мавжуд — нейрон тармоқлар билан тўғри муносабатда бўлиш ва ҳаётда ва ишда сунъий интеллектдан фойдаланиш ҳақида.

"Биз иқтисодиёт ва ижтимоий соҳа учун сунъий интеллектнинг улкан салоҳиятини кўрмоқдамиз. Асосийси, сунъий интеллект одамларга фойда келтириши керак. Ижтимоий йўналишларда у бепул бўлиб қолиши керак", — дея таъкидлади Пекос.

Шунингдек, у Ўзбекистонда IT-парк резидентлари учун солиқ имтиёзлари 2040 йилгача узайтирилганини маълум қилди. Компаниялар корпоратив ва ижтимоий солиқдан озод қилинган, дивидендларни ечиб олиш ставкаси 5 фоизни, ходимлар учун даромад солиғи 7,5 фоизни ташкил этади.
Бундан ташқари, резидентликни олиш учун йўналишлар рўйхати кенгайтирилди: энди у чет тилларини ўрганиш, BPO ва KPO хизматлари, IT-таълим ва лойиҳалашни ўз ичига олади. Уч йиллик IT-визанинг амал қилиш муддати ҳам узайтирилди, ундан нафақат мутахассислар, балки олимлар, шу жумладан PhD даражасига эга бўлганлар ҳам фойдаланишлари мумкин.

"Ушбу шарт-шароитлар инвестициялар учун прогноз қилинадиган, қулай муҳит яратади. Ўқув марказлари, ёш мутахассислар кўпайиб бораётганини кўряпмиз. Сўнгги йилларнинг ўзида IT-парклар резидентлари сони 600 нафардан ошди", — деди Пекос.

Молодая бизнес-команда работает в процессе встречи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.03.2025
Ўзбекистонда илк бор кичик ва ўрта бизнесга 120 трлн сўм ресурс берилади
Янгиликлар лентаси
0